Тавсия қиламиз

ИККИ ХИЛ ДУНЁҚАРАШ

Мақолалар access_time17-июль 2019, 10:53

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва: «Ўтган йили ўт пуфагим…

Улар шундай бўлишган. Бизчи?

Мақолалар access_time18-сентябр 2019, 18:18

    Хатиб Бағдодий ўзларининг «Тарихи Бағдод» китобларида…

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time5-октябрь 2017, 20:26

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

access_time27-апрел 2017, 18:07 visibility10674

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

1) Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам рўза тутсалар, энди (бу ой охиригача) рўзаларини очмас эканлар, деб ўйлаб қолардик, рўза тутмай юрсалар, энди тутмас эканлар, деган ҳаёлга борардик. Рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман, Шаъбон ойида эса бошқа ойлардан кўра кўп рўза тутганларининг гувоҳи бўлганман», дер эдилар. 
(Бухорий ва Муслим ривояти)

2) Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар», дейилади.  (Бухорий  ва Муслим ривояти). 

3) Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: «Ё Расулаллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар.
(Насоий ривояти). 

4) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачонки Шаъбон ойининг ярми ўтса, рўза тутманглар!» (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). 
Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида: "Бу ерда Шаъбон ойини тўлиқ рўза тутиш билан ўтказмасликка таъкид борлиги, аммо баъзи инсонларнинг душанба ва пайшанба, ёки ҳар (Ҳижрий) ойнинг 13-14-15 кунларида тутадиган одатий (нафл) рўзалари бўлса, Шаъбон ойининг ярмидан кейин ҳам уларнинг рўза тутишларида ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа бир ҳадисларида: «Рамазондан бир ёки икки кун аввал рўза тутманглар. Бироқ, бир киши (нафл) рўза (ларини) тутаётган бўлса, тутаверсин»,– деганлар", – деб айтишади".
 (Бухорий ва Муслим ривояти)

5) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар» . (Бухорий ва Муслим ривояти)
Дарвоқе, Шаъбон ойининг биринчи куни шу йилнинг
28 - апрел кунига
тўғри келади, иншааллоҳ.

Mehrob.uz  Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР