Тавсия қиламиз

Қўйбоқарнинг  ажойиб жавоби (таъсирли воқеа)

Мақолалар access_time20-январ 2018, 20:36

Бир яҳудий мусулмонлар қишлоғининг ёнидан ўтаётиб, ундаги олимларнинг қалбида…

ҲАҚОРАТЛАР СИЗГА АСЛО ЗАРАР БЕРМАЙДИ

Мақолалар access_time1-май 2018, 12:42

"Бас, улардан юз ўгиринг" (Сажда сураси, 30-оят). "Бас, (шундай…

ЁШ БОЛАГА ҲАЗИЛ ҚИЛИШ

Мақолалар access_time26-феврал 2018, 12:18

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам…

Онасининг хизматини деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай қайтган тобеъин

access_time11-март, 13:39 visibility1863

     Имом Муслим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган эканлар: «Тобеъинларнинг энг яхшиси Увайс Қаронийдир. Унинг бир онаси бор, у доимо онасининг хизматидадир. Увайснинг қўлида тангадек оқлиги бор. Сизлардан ким уни учратса, унга саломимни айтинглар, у зотдан илтимос қилинглар, ҳаққингизга истиғфор айтсин, дуо қилсин». Пайғамбар алайҳиссалом буни катта саҳобаларга айтганлар, ҳолбуки ўзлари кўришмаганлар. Пайғамбар алайҳиссалом хирқаи шарифларини ҳам бериб, «У келса, мана шу омонатни унга берасизлар», деганлар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни кўп кутадилар, лекин Увайс келмайдилар. Абу Бакр оламдан ўтгач, Умар розияллоҳу анҳу ҳам у зотни кутадилар. Умрларининг охиригача кутиб, шаҳид бўлишларидан олдинги ҳажларида Увайс келадилар. Ҳазрати Умар ҳар доим кўзи йўлда бўлар эди, «Қаранглар, Ямандан ким келяпти?» деб, келганлардан сўрардилар. «Ораларингда мана шундай сифатли одам борми? Исми Увайс, қўлида тангадек оқи бор, онасига хизмат қилиши билан машҳур бўлган одам», деб доим сўраб юрдилар. Шаҳид бўлишларидан олдинги ҳажда Ямандан келган бир гуруҳ савдогарларни кўриб қоладилар, қарасалар, орасида ундай одам йўқ. «Ҳаммаларинг шу ердамисизлар? Сизлар билан бошқа одам келмадими?» деб сўрайдилар. «Битта чўпонимиз ҳам бор», дейишади. Шунда ҳазрати Умар уларнинг туялари қаерда ўтлаб юрганини сўраб, ҳазрати Алини ёнларига олиб, ўша ҳирқани кўтариб борганлар. Борсалар, ўша сифатдаги одам юрибди. «Отинг нима?» десалар, «Мен бир чўпонман» деб, исмини айтмаптилар. «Кимсан?» десалар, «Мен чўпонман», деяптилар. Қарасалар ўша сифатли одам. «Отинг Увайсми?» деган эдилар, «Ҳа», дедилар. Шунда Умар «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саломлари бор. Мана бу омонат ҳам сенга» деб, саломни ҳам етказдилар, ҳирқани ҳам топширдилар. Сўнг «Бизнинг ҳаққимизга истиғфор айтиб, дуо қилинг», десалар, Увайс «Мен дуо қилишга арзийдиган одам эмасман, оддий чўпонман», деяптилар. Ҳазрати Умар охири қўймадилар, ҳазрати Али икковлари Увайснинг дуоларини олдилар, омонатни топширдилар.

Увайс Қороний – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрмай туриб, ғойибдан яхши кўрган зот. Бу инсон Расулуллоҳнинг даврларида яшаган, ўша маҳалда Расулуллоҳни излаб, Маккага, Мадинага келган, аммо кўра олмай, қайтиб кетганлар, шу боис саҳоба эмас, тобеъинлардан ҳисобланадилар. Нима учун келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўра олмай қайтиб кетган? Чунки онасининг топшириғи бор, «Боргин, лекин у ерларда кўп юрмасдан, тезроқ қайтиб келгин», деган топшириқ бор. Бу топшириқ – онага хизмат қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир даврда яшаса-да, у зотни кўриш бахтига муяссар бўлмади, лекин онага қилган хизмати, садоқати туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатини қозонди. Шунинг учун Увайс Қороний авлиёларнинг султони дейилади, у зот бу даражани онага қилган хизмати юзасидан топган.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР