Тавсия қиламиз

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр 2017, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time4-январ 2018, 18:13

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

Ақлли ЖОРИЯ ... 

Мақолалар access_time1-август 2017, 15:18

Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини…

Аёлингизни ўзини майдонида тушунинг

access_time12-март, 14:53 visibility1176

     Барчамизга маълумики, бугунги мавзуимиз мавсумий мавзу, ҳар доим кўп таъкидлаганимиздек, аслида аёлларга йилда бир кун эмас, доим эътибор қилишимиз керак. Буни аёлларни ўз майдонида тушунишга ҳаракат қилсаккина ҳис қиламиз, бўлмаса тушуниб бўлмайди. Ўз майдони дегани – мана шу уй. Аслида уйнинг эгаси бизмиз, лекин Қуръон доим уйимизни зикр қилганда аёл билан қўшиб зикр қилади, уйни аёлга нисбат беради. Демак, уйнинг соҳибаси, уйнинг бекаси аёл бўлади. Ўзи соҳиба, ўзи бека бўлган жойида уларга қўйиб беринг, бекалик қилсин, соҳибалик қилсин. Баъзан аёл киши соатлаб тинмай гапириши мумкин, уларнинг иқтидори шу. Худойим уларга тинмай гапиришга иқтидор берган. Қўйиб беринг, гапираверсин. Ўзимиз шу уйга ярим кун сиғмай, зерикиб кетамиз, у эса кунлаб, ҳафталаб, ойлаб, йиллаб шу ерда қолаяпти-ку, бошқа ҳамма хизматни қиляпти-кк, битта шу гапириши бор, холос. Қўйиб беринг, гапираверсин. Агар сиз бу қулоқни тешиб қўймасангиз, ўша маҳалдаги гаплари у ёқдан кириб, бу ёқдан чиқмаса, одам касал бўлиб қолади. Шунинг учун эътибор қилмай, ўтказиб юбораверинг. Эркак одам майда-чуйдага эътибор қилавермаслиги керак экан, аёлининг яхши томонларини эслаб, кечириб қўяверасиз, чунки у – болаларингизнинг онаси. Унинг яхшиликлари ҳам кўп, лекин шайтон сизни алдайди, баъзи-баъзида аёллигига бориб, инсонлигига бориб қилиб қўйган хатоларини битта ипга тизиб, сизга катта қилиб кўрсатади. Аёлингиз ҳам сизга ўхшаган инсон, шундай экан, ундан фаришта бўлишни талаб қилманг. Агар фаришта бўлишини талаб қилсангиз, хотинсиз ўтиб кетасиз. Шу ҳолича, барча яхшию ёмон жиҳатлари билан қабул қилинг, Аллоҳ таоло сизга раво кўрган қазои қадарга рози бўлинг. Шу аёл менинг ўзимга жуда муносиб деб қўяверинг. Ана шунда қулоғингиз тинч бўлади, иншааллоҳ карим. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР