Тавсия қиламиз

ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Масжид access_time22-май 2017, 17:20

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА…

Рўзага оид масалалар

Мақолалар access_time9-май 2019, 14:44

 1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди.…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

Бир фоиз муҳаббат бўлса ҳам оилани сақлаб қолинг

access_time18-март, 17:24 visibility1090

Оилавий масалалар жуда кўп муҳокама қилиняпти. Ана шундай муҳокамаларда дуч келадиган баъзи саволларга эътибор берайлик. Кўпроқ тушадиган саволлар орасида биттасига қулоқ солинг: «Келин қандай қилиб қайнонасини яхши кўрса бўлади?» Ўзи кўпинча келин билан қайнонанинг ораси яхши бўлмайди дейишади. Хўш, қандай қилиб келин қайнонасини яхши кўриши мумкин? Бунинг энг содда усулини бир мутахассис менга гул мисолида тушунтирди. Гул – бу фарзанд. Ҳамма ўзининг фарзандини яхши кўради. Парвариш бўлмаса, гул сўлиб қолганидек, фарзандга ҳам тарбия берилмаса, қаралмаса, фарзанднинг тарбияси ҳам бузилиб қолади. Ана шу гулнинг илдизи бор. Ўша илдиз бўлмаса, гул сўлиб қолади ва ҳалок бўлади. Қайнона-қайнота ҳам ўғилнинг, қизнинг илдизидир. Қандай қилиб ўз боласининг илдизини ёмон кўради? Ёқтирмаётган қайнонаси ёки қайнотасига мана шу томондан ёндашсин. Келин учун эр томондаги қариндошлар унинг боласининг илдизи ҳисобланади. Қандай қилиб ўз боласининг илдизини ёмон кўриш мумкин? Ўз боласининг илдизини ёмон кўрган одам қандай қилиб боласининг истиқболини кутиши мумкин?

Мутахассис айтяптиларки, мана шундай тушунчалар ёрдамида имкон қадар оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак. У кишига «Оила нима учун сақланади?» деган савол бериляпти, у киши «Муҳаббат учун, бир фоиз муҳаббат учун бўлса ҳам оилани сақлаб қолинг», деб жавоб беряптилар. Ана шунда кейинчалик, иншааллоҳ, унинг меваси, маҳсули намоён бўлади. 

Аллоҳ таоло оилаларимизни мустаҳкам айласин, биродарлар.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР