Тавсия қиламиз

ТАОМ ТАЙЙОР БЎЛГАНДА НАМОЗДАН САҚЛАНИШ

Мақолалар access_time26-ноябрь 2019, 11:42

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:  “Таом тайёр бўлганда…

ПОДШОҲ БИЛАН АСИР

Мақолалар access_time6-сентябр 2017, 13:23

Подшоҳ бегуноҳ бир асирни ўлимга ҳукм қилди. Жонидан умидини узган асир,…

ҒИЙБАТ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:59

«Ғийбат»нинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.…

ГУНОҲЛАР АСОРАТИ

access_time23-март, 10:48 visibility331


 – Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
 
– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
 
– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
 
– гуноҳкор кимсани мўминлар ѐмон кўради;
 
– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
 
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
 
– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, 
иродаси бўш бўлади;
 
– гуноҳкор юзидан ҳаѐ пардаси кўтарилади;
 
– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки  
илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
 
– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
 
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
 
– гуноҳкор ўзини ѐлғиз, ҳимоясиз сезади;
 
– гуноҳкор банданинг ҳаѐти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир 
муаммога дуч келаверади;
 
– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
 
– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
 
– гуноҳлар умрни қисқартиради;
 
– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
 
– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга  
йўлиқаверади;
 
– гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир  
бўлади3 

– одамлар орасида турли касалликлар тарқалади;
 
– қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
 
– сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади. 


mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР