Тавсия қиламиз

«ФИРЪАВННИНГ ХАЗИНАСИ...»?

Мақолалар access_time28-январ 2019, 13:33

  Мисрда икки ака-ука яшар эди. Бири илмга муҳаббат қўйиб, тинмай билим…

САФАР ОЙИ

Мақолалар access_time20-сентябр, 20:24

  Мустабид тузум ўз асоратлари сифатида пайдо бўлган турли бидъатлар,…

Салом бериш одоблари

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:27

Салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, бу одобни ҳам бизларга энг…

ТАҲОРАТ ТУРЛАРИ

access_time23-март, 13:28 visibility2375

ФИҚҲ

ТАҲОРАТ ТУРЛАРИ

Таҳоратнинг уч тури мавжуд: фарз таҳорат, вожиб таҳорат, мустаҳаб таҳорат.

1. Фарз бўлган таҳорат: таҳорати бўлмаган одам ҳар қандай намозни ўқиш учун, жаноза ўқиш учун, тиловат саждаси қилиш учун, Қуръони каримнинг бир байтини бўлса ҳам қўлга олмоқ учун таҳорат қилиши фарз.

2. Вожиб бўлган таҳорат: Каъбани тавоф қилиш учун таҳорат олиш вожибдир.

3. Қуйидаги ҳолларда таҳорат қилиш мустаҳаб:
1) Ухлаш олдидан.
2) Уйқудан уйғонганида.
3) Доимо таҳоратли юриш учун.
Изоҳ: Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бир кеча тушларида жаннатда такуня (таҳорат учун ёғоч пояфзал) кийган Ҳазрати Билолнинг қадам товушларини эшитганларини айтдилар. Уйғонгач, Ҳазрати Билолдан қайси хайрли амали учун бундай мартабага эришганини сўрадилар. Билол Ҳабаший бунга жавобан шундай деди: "Ҳар қачон, таҳоратим бузилса, дарҳол таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқир эдим".
4) Таҳорат устига олинган таҳорат.
5) Ғийбат қилганидан сўнг.
6) Ёлғон сўзлагач.
7) Гап ташувчилик, яъни одамлар орасини бузиш, фитна чиқариш учун чақимчилик қилганидан сўнг.
8) Қандайдир бир ёмонлик қилгач.
9) Ёмон маънода (қабиҳ) шеър ёзгач.
10) Қаҳқаҳа отиб кулгач (намоздан ташқарида).
11) Майитни ювиш учун.
12) Жаноза (майитни) кўтарганидан сўнг.
13) Ҳар бир намоз вақти киргач.
14) Жунуб бўлса, ғусл қилмасдан аввал.
15) Жунуб бўлган киши ейиш, ичиш, ухлаш ёки такрор қўшилишни хоҳлаганида.
16) Ғазабланган пайтда (чунки таҳорат ғазаб оташини сўндиради).
17) Қуръон тиловати ва ҳадис ривояти учун.
18) Фиқҳий илм ўқиш ёки ўқитиш учун.
19) Aзон ва такбир айтиш учун.
20) Хутба ўқиш учун.
21) Равзаи мутаҳҳарани (Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларини) зиёрат қилиш учун.
22) Aрафотда вуқуф учун.
23) Сафо ва Марва орасида сай (югуриш) учун.
24) Туя гўшти еганидан сўнг.
25) Мужтаҳидлар ўртасидаги хилофли масалалардан чиқиш учун бегона аёлга тегиб кетгач (яъни, ҳар иккисининг очиқ азолари бир-бирига текканида), таҳорат қилиш мустаҳабдир.


"Нурул Изоҳ" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР