Тавсия қиламиз

Имом Молик билан Абу Ҳанифаданнинг мунозаралари соф, самимий, чинакам исломий бўлган

Мақолалар access_time28-март 2018, 22:24

      Имом Молик Абу Ҳанифадан 13 ёш кичик бўлганлар,…

Мусибатнинг илк дақиқаларида сабр қилиш фазилати

Мақолалар access_time14-март 2017, 17:10

Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Сабр…

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»

Янгиликлар access_time30-январ 2018, 18:02

  «Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»…

Аллоҳ таъоло дунёнинг ўзидаёқ жазолаб қўйган зинокорнинг қиссаси

access_time24-март, 00:23 visibility579

Бу  араб диёриларидаги газеталарда тарқалган қисса, исмини зикр қилмайман, қисса газета чиқариш бўлимидан исмини зикр қилмаслигини талаб қилган ҳолатда қисса соҳибининг ўзидан тарқатилган ва унинг мақсади фақатгина инсонлар унга эътибор бериб ва у қиссадан ибрат олишлигини хоҳлади. 
 Қисса соҳиби ҳикоя қилади: Мен университетда ўқир эдим ва у ерда жуда кўп талабалар ношаръий ишларни қилашади ва мен ҳам бир қиз билан танишдим ва у билан но шаръий ишларни қилишликда давом этдим ҳатто у мендан ҳомила бўлиб қолди ва буни қизни оиласи билганидан сўнг акалари келиб менга ҳужум қилишди, шунда мен уларга: «Мен синглингни танимайман кет ҳомила қаердан бўлганини бошқа ердан текшир» деб қутулдим. Улар мени зиддимга бирор нарса қилолмаганлиги учун мени қўйиб юборишди. Йиллар ўтди мен бу ишни ҳатто унутиб юбордим. Кунлардан бир куни уйга кирдим, кирсам онам ҳушидан кетиб ётган экан, уйғотишга ҳаракат қилдим аммо уйғонардию бақириб-бақириб сўнг яна ҳушидан кетарди шу ҳолат уч маротаба такрорланди сўнг мен:
-«Онажон нима бўлди?» Дедим.
- Онам: «Синглинг» деб бақирар эди.
- Синглимга нима қилди? дедим. 
- Онам: «Синглинг қўшнининг боласидан ҳомила бўлиб қолибди» деди. Қўшнининг боласини олдига бориб ёқасидан олиб унга ҳужум қилишни бошлаган эдим шундай калима айтдики ҳудди юрагимнинг ўртасига найза санчилгандай бўлди. У Мен сени синглингни танимайман кет ҳомила қаердан бўлганини бошқаердан текшир деди.  Мен зино қилган қизнинг акаларига айтган ибораларни ҳудди ўзини айтди. «Жазо амалининг ўзидан бўлди». Қисса тугамади: Жуда қаттиқ аламларни ўз ичимга ютдим. Йиллар ўтганидан кегин уйланишга қарор қилдим, тўйга тайёргарлик кўриб, никоҳ қилиб, биринчи куни билдим аёлим олдиндан зинокор аёл экан ва у менга: «Айбимни беркит Аллоҳ айибларингни беркитади» деди. Ўзимга-ўзим ҳайқирдим Эй Роббим! Етар... Етар... Эй Роббим! Шунча жазо етар... дедим. Иккинчи маротаба қаттиқ зарба едим ва қийинчилик билан бу қиссани ҳам ўз ичимга ютдим. У билан йиллар ўткиздим ва у менга ойдек бир қиз туғиб берди, воя ёшига тўлгач кўчадан йиғлаб келди. Яна нима бўлди? Бинони қўриқчиси қизимни зўрлабти.......
Лаа ҳавла вала қуввата иллаа биллааҳ! 
 Аллоҳ таъоло айтади: 
«Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир.»

 

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР