Тавсия қиламиз

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:

Мақолалар access_time30-май 2019, 04:24

1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз. 2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан…

ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР

Мақолалар access_time20-июнь, 12:55

      Ӯз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз…

Qur’on tafsiri kitobi “Sahihul Buxoriy” asarida

Мақолалар access_time26-май 2018, 04:26

       Imom Buxoriy rohimahulloh:”Musulmon…

МУШРИК ВА ДЕҲҚОН

access_time13-апрел, 15:43 visibility412

     Ёшлигимда форс тилидаги ахлоқий китоблардан бирида "Мушрик ва деҳқон" деган ҳикояни ўқиган эдим. Унинг маъноси қуйидагича: "Бир мушрик мусулмон уламолари кўп бўлган исломий мамлакатга "Ла илаҳа иллаллоҳ" ақийдасига қарши туриш учун тортишувга борибди. Ўзининг ботил мазҳабидан ташқари, мунозара илми олими сифатида ном чиқарган бу кимса тавҳид ақийдасига қарши ширк ақийдасини қўйиб, олимлар билан мунозара қилиш ниятида экан. Мушрик ўзи кўзлаган мамлакатнинг чегарасига яқинлашганида, қўлида кетмони билан экинзорда ишлаб юрган деҳқонни учратибди. У деҳқоннинг Аллоҳ ҳақидаги фикрини билмоқчи бўлиб, ўша томонга бурилибди. Деҳқон уни яхши кутиб олиб, ўтиргани жой кўрсатибди. Меҳмоннинг мушриклигини ва нияти ёмонлигини сезмаган деҳқон ишини тўхтатиб, унинг ёнига ўтирибди. Мушрик мақсадини тезроқ амалга оширмоқчи бўлиб, сўз бошлабди: "Сен Худони ягона деб эътиқод қиласанми?" дея сўрабди у деҳқондан. Деҳқон: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу", деб жавоб берибди. Мушрик: "Бундай эътиқодингга далилинг борми?" дея сўрабди. Деҳқон содда қилиб: "Далилга ҳожат йўқ, юртнинг подшоҳи битта", дебди. Мушрик: "Ҳузурингга бир мушрик келиб, сен билан тавҳидга асосланган ақийданг ҳақида мунозара қилса-ю, бу гапларингга қаноат ҳосил қилмай, далил келтиришингни талаб этса, нима қилардинг?" деб сўрабди. Шунда деҳқон шижоат билан: "Мана шу кетмон билан бир уриб, бошини иккига бўлиб қўярдим", дебди. Кофир лол бўлиб, жим қолибди ва ичида: "Буларнинг деҳқони шунчалик бўлса, уламолари қандай экан", дея шоша-пиша орқага қайтишга қарор қилибди".

  Менимча, оддий бир саводсиз деҳқондаги бу ишонч унинг инсоний соф табиати ва соғлом ақли, тўғри тафаккуридан келиб чиққандир. Бу эса ўз навбатида, Қуръон оятларига мос келади:

لَوۡ كَانَ فِيهِمَآ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَاۚ فَسُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ (٢٢)

“Агар иккисида Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар қилаётган васфдан покдир" (Анбиё сураси, 22-оят).

قُل لَّوۡ كَانَ مَعَهُۥٓ ءَالِهَةٞ كَمَا يَقُولُونَ إِذٗا لَّٱبۡتَغَوۡاْ إِلَىٰ ذِي ٱلۡعَرۡشِ سَبِيلٗا (٤٢)

“Сен: "Агар улар айтганларидек, У билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, Арш эгаси томон йўл излар эдилар", – деб айт" (Исро сураси, 42-оят).

مَا ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ مِن وَلَدٖ وَمَا كَانَ مَعَهُۥ مِنۡ إِلَٰهٍۚ إِذٗا لَّذَهَبَ كُلُّ إِلَٰهِۢ بِمَا خَلَقَ وَلَعَلَا بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖۚ

"Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган. Шундай бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди..." (Муъминун сураси, 91-оят) (яъни ҳар бири Аллоҳга ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада еру осмон низоми бузилиб кетган бўлур эди.)

Ушбу ва шунга ўхшаш оятлар Аллоҳ таоло томонидан инсоннинг соф табиатини, ақли, виждони ва тафаккурини тавҳид ақийдасига жалб этиш учун нозил қилингандир.
Тўғри тафаккурнинг натижаси Аллоҳга ишонч билан якунланади. Чунки Аллоҳ таоло борлиқда бир неча илоҳ бўлиши мумкин эмаслигини ақлий ва мантиқий жиҳатдан исботлаб қўйган. Бунинг устига, бу борада Унинг қатъий ҳукмлари ҳам бордир:

۞وَقَالَ ٱللَّهُ لَا تَتَّخِذُوٓاْ إِلَٰهَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِۖ إِنَّمَا هُوَ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ فَإِيَّيَ فَٱرۡهَبُونِ (٥١)

"Аллоҳ: "Иккита илоҳ тутмангиз. Албатта, Угина ягона Илоҳдир. Бас, Мендангина қўрқингиз", деди" (Наҳл сураси, 51-оят).

وَهُوَ ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡحَمۡدُ فِي ٱلۡأُولَىٰ وَٱلۡأٓخِرَةِۖ وَلَهُ ٱلۡحُكۡمُ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ (٧٠)

"У Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Дунёда ва охиратда ҳамд Унга хос. Ҳукм ёлғиз Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар" (Қосос сураси, 70-оят).


Шайх Муҳуммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР