Тавсия қиламиз

"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ

Мақолалар access_time19-ноябрь 2017, 11:44

"НАСИҲАТ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ ВА ТАЪРИФИ   Ушбу ҳадисда комил…

ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО 

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:08

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни…

Умр хотимасининг яхши ва ёмон белгилари

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:42

Инсон қиладиган ҳар бир ишнинг натижаси унинг оқибати билан белгиланади.…

ҚУРЪОНИ ТИЛОВАТИ ОДОБЛАРИ

access_time1-май 2017, 18:26 visibility684

Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
 "Қуръонни бир ойда бир марта ўқи", дедилар. Мен:
 "Ўзимда қувватим борлигини биламан", дедим.
 Охири бориб у зот:
 "Уни етти кунда қироат қил. Ундан зиёда қилма", дедилар".
 Бухорий ривоят қилган.
 Шу ҳадиснинг маъносидан келиб чиқиб, оддий мўмин-мусулмон кишига Қуръони Каримни бир ойда бир марта хатм қилиб туриши тавсия қилинади.
 Уламоларимиз Қуръони Карим қироати одоби ҳақидаги барча далилларни ва мулоҳазаларни ўрганиб чиққанларидан кейин хулоса қилиб, бу одобларни қуйидагича тартибга соладилар:
1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.
2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.
3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.
4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки бошқа мутакаббир сифатида ўтирмаслиги керак.
5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат тик турган ҳолида намозда ва масжидда ўқишидир.
6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.
7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги керак.
8. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўта шошилиб, тартил ва тажвидни бузмалиги лозим.
9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши керак.
10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши лозим.
11. Хатм қилганидан кейин Аллоҳ таолога дуо қилиши марғубдир.
12. Қуръони Каримни қироат қилувчи имкони борича тиловатини чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.
13. Қироатни ичида қилмоғи мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.
14. Баъзи мақсадлар учун овозини баланд қилиб қироат қилса ҳам жоиз.
15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.
16. Қуръони Каримни қироат қилувчи доимо ўзи, ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини ҳис қилиб турмоғи лозим.
17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи жуда ҳам яхши ишдир.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР