Тавсия қиламиз

“ХЎЖА АҲРОР ВАЛИЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time17-июнь 2017, 01:20

16 июнь Рамазон ойининг 21 куни Юнусобод бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов…

КИТОБЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

Мақолалар access_time23-феврал, 13:28

     Жорий йилнинг 22 февраль шанба куни, “Хадичаи…

Ҳажда уч нарсани қилиш қатъиян тақиқланади.

Мақолалар access_time22-сентябр 2017, 21:09

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳажнинг фазилатини баён қилиб, шундай марҳамат…

КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?

access_time21-апрел, 15:31 visibility388

#ижара 

❓361-CАВОЛ:Ассалому алайкум. Биз икки хонали квартирани яшаш учун ижарага берганмиз. Ижарачи қурилиш-таъмирлаш соҳасида ишлайди. Айни дамда карантин туфайли юртимизда аксарият ишлар тўхтаб турибди. Карантин даврида ижара пулини олишда қандай йўл тутилади?

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижара ҳаққини бериш ижара шартномаси тузилиши биланоқ  вожиб бўлмайди. Балки, ижарага олувчи ўз хоҳиши билан ижарага олган нарса (ёки жой)дан тўла фойдалана олиш имконига эга бўлганидан кейин ижара ҳаққини бериши вожиб бўлади.

Аммо, ижарага олинган нарсадан фойдаланиш имкони бўлмаса ва бунда ижарага олувчининг айби бўлмаса, ижара ҳаққи вожиб бўлмайди. Бу барча фиқҳий китобларимизда ёритилган. Жумладан, фатво китобларимизда бу ҳақида шундай дейилади:

فَإِنْ عَرَضَ فِي بَعْضِ الْمُدَّةِ مَا يَمْنَعُ الِانْتِفَاعَ بِهِ كَمَا لَوْ غُصِبَتْ الدَّارُ مِنْ الْمُسْتَأْجِرِ أَوْ غَرِقَتْ الْأَرْضُ الْمُسْتَأْجَرَةُ أَوْ انْقَطَعَ عَنْهَا الشُّرْبُ أَوْ مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ أَبَقَ سَقَطَتْ الْأُجْرَةُ بِقَدْرِ ذَلِكَ.

“Агар ижара бўйича келишилган муддатда ижарага олинган нарсадан фойдаланишга монелик қиладиган нарса содир бўлса, масалан, ижарага олинган уйни кимдир куч билан тортиб олиши ёки ижарага олинган ерни сув босиши ёхуд сув келмай қолса, ёки ижарага олинган қул касал бўлиб қолса ёки қочиб кетса, мана шундай ҳолатларда фойланишдан маҳрум бўлиш миқдорига қараб ижара ҳақи соқит бўлади” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).

Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” китобларига ёзилган машҳур “Ан-Ниҳоя” номли шарҳда шундай дейилади:

وَهَذِهِ مُقَيَّدَةٌ بِقُيُودٍ: أَحَدُهُمَا التَّمَكُّنُ، فَإِنْ مَنَعَهُ الْمَالِكُ أَوْ الْأَجْنَبِيُّ ... لَا تَجِبُ الْأُجْرَةُ  

“Ижарага ҳақ тўлаш лозим бўлиши бир нечта қайдларга эга: Шулардан бири ижарага олинган нарса (ёки жой)дан ижарачи фойдалана олиши шарт. Агар жой эгаси ёхуд бошқа киши ўша жойдан фойдаланишга тўсқинлик қилса... ижарачи ҳақ тўлаши лозим бўлмайди” (“Ан-Ниҳоя шарҳул Ҳидоя” китоби).

Ушбу фиқҳий маълумотлардан маълум бўлишича, агар бир йиллик ижаранинг уч ойи ўтгандан кейин қанчадир муддат ҳовли ёки дўконни ижарачидан куч билан тортиб олинса, ёки ундан фойдаланишни (уй ёки, дўкон) эгаси томонидан ёки давлат томонидан чеклаб қўйилса, ана шу муддатга  ижара ҳаққи бериш вожиб бўлмайди. Агар бир ойлик ижара ҳаққини олдиндан олинган бўлса, ижарачи фойдаланган муддат ҳисобида ҳақ ушлаб қолиниб, қолганини қайтариб берилади.

Ҳозирги вақтда юртимизда карантин сабаб кўплаб савдо дўконлари, ҳунармандчилик устахоналари, ошхона ва кафеларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Бу ҳолатда, ижарага олинган нарсадан фойдалана олмаган муддатнинг ижара ҳаққи, ижарага олувчининг зиммасидан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. 
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР