Тавсия қиламиз

Бу дунё – синов майдони.

Мақолалар access_time25-июль 2017, 15:19

Ҳар бир инсон, ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолога  комил ихлосли бўлса,…

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

Мақолалар access_time19-феврал, 16:18

   Абу Дардо(р.а)дан ривоят қилинади:        …

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

Мақолалар access_time28-апрел 2018, 22:54

 Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан…

Рўза ҳақида  савол жавоб

access_time22-апрел, 17:30 visibility1822

 

  1. Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?

Жавоб: Агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.

  1. Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўза очиладими?

Жавоб: Ғусл буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттақ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзалигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

  1. Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.

  1. Савол: Рўзадор одам тиш пастиси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

      Бирор нарсани оғзига олиб, татиб татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

  1. Савол: Укол (инъекЦия) қилиш билан рўза бўзиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.

    Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар  иттифоқ қилишган.

  1. Савол: Тиш олдирса  рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

  1. Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

  1. Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

 Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қастдан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

  1. Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлиқ ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

  1.  Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсига тушиб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг бўғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

  1.  Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

  Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

  1.  Савол: Рўзадор одам шўр сувда оғзини чайса бўладими?

 Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

  1.  Савол: Рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

 Жавоб: Ҳар дори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

  1.  Савол: Сурма қўйиш билан рўза очиладими?

 Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолатларида сурма қўйганлар. Сурмани кўп қўйиш натижасида ҳалқумида сурманинг таъмини сезса ҳам рўза очилмайди.

  1.  Савол: Жароҳатларга дори қўйиш билан рўза очиладими?

 Жавоб: Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:

      А) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳат;

      Б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;

    Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди, -чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди. Чунки у ичкари аъзо  ҳисобланмайди.

  1.  Савол: Рўзадорнинг кўзига дори қўйилса, рўзаси очиладими?

 Жавоб: Ҳанафий масҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади” дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

  1.  Савол: Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими?

 Жавоб: Очилмайди. Эркак кишининг  олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди.

  1.  Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

 Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди. 

19.  Савол: Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими?

  Жавоб: Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб беридлади.

    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

    “Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”.

     Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзасининг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар.

20.    Савол: Аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади?

   Жавоб: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.

21.    Савол: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?

   Жавоб: Рўза ҳолида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.

22.  Савол: Рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилинади?

Жавоб: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.

23.   Савол: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

  Жавоб:  Мусулмон,  моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.

24.  Савол: Рўза тутмасликка бўлган рўхсат барча турдаги касалликка доирми?

 Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

25.  Савол:  Тушда эҳтилом бўлса рўза очиладими?

Жавоб: Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.

Саҳарлик ва ифторлик

26.  Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?

 Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

27.  Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган ҳаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

28.  Савол: Халқ орасида юрадиган “оқ ип билан қора ип ажрамагунча”, “кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади” деган гаплар тўғрими?

 Жавоб: Ояти каримада сағарлик борасида келган “оқ ип билан қора ип ” жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки “кун билан тун” назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар.

    Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

29.   Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?

  Жавоб: Ибн Аббос рўзияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида “Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм” (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар”.

Дорақутний ривоят қилган.

***

Ибн Умар рўзияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида “Заҳабас-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ” (Чанқоқ кетти, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлми), дер эдилар”.

Байҳақий ривоят қилган.

 

30.  Савол: Халқ орасида олов теккат нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикр бор. Бу тўғрими?

Жавоб: Бу нотўғри фикр.

 

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР