Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ  ?

Биласизми access_time30-май 2017, 19:32

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.    Биринчи…

Совчилик масаласи

Мақолалар access_time28-октябрь 2017, 13:32

Совчиликни умр савдоси дейдилар. Савдода эса молнинг айбини айтиб сотиш…

ЖАННАТ ЧОДИРЛАРИ, БОЗОРЛАРИ, ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ДУНЁДА ҚИЛГАН ИШЛАРИ ВА ИБОДАТЛАРИНИ ЭСЛАШЛАРИ

Мақолалар access_time15-апрел, 11:55

Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам…

Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар

access_time22-апрел, 17:33 visibility1932

Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар  ушбулардир:

  1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
  2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
  3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
  4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.

    Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.

  1. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъиннинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
  2. Рўзадорнинг мушк, атир каби ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
  3. Одамни заифлаштирмаса қон олдириш мумкин.
  4. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар ҳалқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
  5. Эркак пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
  6.  Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
  7.  Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
  8.  Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди. 

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР