Тавсия қиламиз

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time15-декабр 2017, 18:08

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

Ақийдадан адашмайлик!

Мақолалар access_time1-июль 2019, 22:03

«Ақийдадан адашмайлик» мавзуси ғулувга кетишга қарши муносабат…

Онлайн

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:09

Онлайн ЁМОН ГУМОНЛАРДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ... «Ҳозиргина онлайн эдинг,…

Рўза ва қандли диабет(сахар) касаллиги

access_time29-апрел, 13:55 visibility333

 Рўза тутиш инсонни қандли диабет касалига чалинмаслигига сабаб бўлади.  
  Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: “Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача камаяди. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин  ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди... . Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир ”.  
      
     Рўза ва тери касалликлари: Рўза тутиш билан қон ва теридаги сув миқдори камаяди. Теридаги ортиқча сувнинг йўқолиши:     
- Терининг микробларга қарши иммунитетни оширади. 
- Теридаги ўткир яллиғланишларни ва уларнинг тарқалишини камайтиради. 
- Аллергия ва юздаги тошмаларни қуритади. 
- Ичаклар фаолияти яхшиланади ва теридаги чипқонлар йўқолади . 
Тиббиёт мутахассислари тадқиқотлар натижасида рўзанинг “Экзема”(тери касаллиги, терида пуфакчалар ҳосил бўлиши, қўтир-қўтир ва катта-кичик пўст пайдо бўлиши билан кечади ) ва “Подагра”(моддалар алмашинуви бузилганда учрайдиган касаллик. Бу касаллик кўп овқатланиш ва вазн ортиб кетиши туфайли келиб чиқади) касалликларига энг яхши муолажа бўлишини аниқлаганлар .   

 Уламолар ва тиббиёт мутахасислари биргаликда илмий тадқиқот олиб бориб, рўза эркакларнинг жинсий рағбатига таъсирини ўрганиб, у икки босқичда ўтишини аниқлашди: 
 Биринчи; Эркак киши рўза тутган кунлари ва ундан кейин қисқа муддат(уч кун) давомида жинсий рағбати сусайиб, шаҳвоний ҳирсни жиловлайди. Ушбуни Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги ҳадисларида таъкидлаганлар. 
 Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, у уйлансин. Албатта, у(уйланиш) кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Уйланишга ҳам имкони бўлмаса, рўза тутсин. Рўза унинг учун бичилишдир ” деганлар (Имом Муслим ривояти).   
 Демак, рўза тутиш кишининг шаҳвати жунбушга келиб, нафсини тойилишидан сақланишига ёрдам беради.  
 Иккинчи: Бир неча кун рўза тутгандан кейин эркак кишининг жинсий қуввати рўзани бошлашидан аввалги ҳолатига қараганда бир неча баробар ортади. 

 Рамазон рўзасини тутиш асносида, инсоннинг иммунитет тизими кучаяди, бўғимларда учрайдиган яллиғланишлар тезроқ тузалади,  ошқозон ярасига сабаб бўлувчи ортиқча кислоталар пайдо бўлиши бартараф бўлади . 

 Рўза ва руҳий тушкунлик; Рўзадор киши чанқоқлиги унинг сабр-бардошини оширади, зеҳнни ўткирлаштириб, фикрини жамлайди ва асабни тичлантиради. 
 Рўза ақлий ва нафсий иллатларни кетказиб, руҳий тушкунликдан халос қилади. Буни Москвадаги Психология институтида Доктор Юрий Николаевнинг илмий тадқиқоти исботлади. У 1000 нафар беморни рўза билан муолажа қилди. Натижада, улардан 65% нинг ҳолати ижобий томонга ўзгарди. Беморларнинг ярмиси олти йилдан сўнг буткул соғайиб кетди. Шундан сўнг, у яна 35 та беморга “рўза дастури”ни қўллаб кўрди. Улардан 24 таси касалидан халос бўлди . 
 Баъзи шифокорлар сийдик йўли ва буйрак касалликлари билан оғриган беморларни рўза тутишдан қайтаришади. Лекин мутахассисларнинг бу борада олиб борган тадқиқотлари бунинг аксини кўрсатди, яъни, рўза сийдик йўли касалликларига салбий таъсир қилмаслиги аниқланди . 
    Юқорида санаб ўтилган рўзанинг манфаатлари дарёдан томчи холос. Унинг ҳикматларини ўрганиб кўплаб кашфиётлар қилинади. Биз аввало рўзани Аллоҳ таолонинг розилиги учун тутишимиз лозим. Унинг  ҳикматларини билишимиз эса ихлосимиз янада зиёда бўлишига боисдир.   
 
Муҳаммадзариф Дадамирзаев

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР