Тавсия қиламиз

СЎНМАГАН ТАБАССУМ 

Мақолалар access_time5-август 2017, 12:25

 "Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни…

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ

Мақолалар access_time9-январ 2019, 18:02

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ  Бир дардни енгиб ўтган инсонни бир…

Шаввол ойи рўзаси

Мақолалар access_time6-июнь 2019, 13:42

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз…

ҚУРЪОННИ УНУТИШДАН ОГОҲЛАНТИРИШ

access_time29-апрел, 13:58 visibility448

Аввал Қуръони Каримни ўқиш, ёд олиш ва амал қилишга тарғиб қилувчи ҳадиси шарифлар келтирилган эди. Энди ўша савобли ишларни бардавом қилиш кераклигини таъкидловчи ҳадиси шарифлар келтирилади. Қуръони Каримни ёд олгандан кейин бепарво бўлиб, унутиб қўйишнинг оқибати ёмон бўлиши уқдирилади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига ўхшашдир. Агар ундан хабар олиб турса, уни тутиб қолади. Тек қўйса, кетиб қолади", дедилар".

Шарҳ: Туясини тушовлаб қўган одам  
ундан тез-тез хабар олиб турмаса, туя кетиб қолиши турган гап.
Худди шунга ўхшаб, Қуръони Каримни ёд олган одам ҳам уни тез-тез такрор қилиб туриши лозим, 
бўлмаса эсидан чиқиб қолиши турган гап.

 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуръондан хабар олиб туринглар. Менинг жоним  қўлига бўлган Зот ила қасамки, албатта, у қочоқликда         
тушовда турган туядан хам ашаддийроқдир",
дедилар".

Иккисини икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  Қуръони Каримни ёд олган одамга уни эсдан чиқариб қўймаслик учун такрорлаб туришни амр қилмоқдалар ва бу маънони қасам ичиб, таъдикламоқдалар. Ва ниҳоят,    
бу ҳақиқатни туя мисолида ўхшатма  
ила баён ҳам қилмоқдалар. 
Буни Қуръони Каримни такрор қилиб туришга қатъий амр деб қабул қилмоқ лозим.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирингизнинг "Фалон, фалон оятни унутдим", демоғи қандоқ ҳам ёмон. Лекин у унуттирилгандир. Қуръон ёдингизда туриши учун ҳаракат қилинг. Албатта, у одамларнинг кўксидан чиқишда қочоқ туядан ҳам ашаддийдир", дедилар".

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, Қуръони Карим ёддан чиқиб қолмаслиги учун уни доимо такорлаб турмоқ керак экан. 
Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мабодо баъзи оятлар ёддан чиқиб қолганда ҳам, "Фалон оятни унутдим", демаслик керак екан. Чунки унутиш тарк қилиш деганидир. Қуръон Каримни тарк қилиш асло мумкин эмас. Шунинг учун "Унуттирилдим", дейиш одобга тўғри келар екан.
Аллоҳ таоло ёдлаган сура ва оятларнинг унутилишидан Ўзи асрасин!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси бир кишининг қироат қилаётганини эшитдилар ва:
"Аллоҳ унга раҳм қилсин! У менга унуттирилган фалон, фалон сурадаги фалон, фалон оятни эслатди", дедилар".

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Каримнинг бирор ҳарифини унуттирилишлари мумкин нарса эмас. Чунки Аллоҳ таоло бундай бўлиши мумкин эмаслигини қайта-қайта такрорлаган. Бу ерда сўз маълум бир оятларни маълум бир сурага қўшиб қироат қилиш ҳақида кетмоқда. Энг асосийси, бу ерда Аллоҳ таолонинг Ўзига маълум ҳикматга биноан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатларда қандай гапириш кераклигини таълим учун ўргатмоқдалар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Бир одамга Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра катта гуноҳни кўрмадим", дедилар".

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар

Шарҳ: Қуръони Каримнинг бирор сураси ёки оятини ёддан чиқаришнинг гуноҳи шунчалар қаттиқ экан.Шунинг учун бу масалада жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳадиси шарифларда Қуръони Каримни ёддан чиқаришнинг бунчалар қаттиқ олиниши ҳам ўзига яраша ҳикмат ва сабабларга эга. Агар шу даражада қаттиқ турилмаса, одамлар бу масалада сусткаш бўлиб қолишлар мумкин. Бу эса Аллоҳ таолонинг каломига эътиборсиз бўлиш келиб чиқади.
Аксинча,  Қуръони Каримни доийми равишда ёддан чиқармасликка одатланган киши бошқа нарсаларни  ҳам ёддан чиқармасликка одатланади. Бу эса жуда муҳимдир. Аллоҳ таоло ёдлаган Қурони  Каримимизнинг доимо эсимизда туришини насиб қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР