Тавсия қиламиз

"Мирза Юсуф" жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси

Янгиликлар access_time21-июнь 2017, 17:51

Бугун қадр кечаси "Мирза Юсуф" жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси…

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА...

Мақолалар access_time20-июль 2017, 18:29

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ДЕГАН МАҚОЛНИНГ ҲАҚИҚИЙ…

ҲОМИЛАСИ ТУШГАН АЁЛ

Мақолалар access_time27-июль 2017, 13:41

 Байҳақий ва Абдураззоқ Ҳасандан ривоят қиладилар:  "Умар…

ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ

access_time1-май 2017, 18:46 visibility4687

Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим.  Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган:
 Абу Рофеъдан ривоят қилинади:
 "Мен Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима ва Алининг ўғиллари Ҳасан туғилганида қулоқларига азон ва такбир айтганларини кўрдим".
 Бошқа ҳадисда бундай дейилади:
 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар".
 Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар.
 Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган.
 Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. Шунингдек, ушбу азон ва иқомат сабабидан бола турли бало ва дардлардан саломат қолади, унга шайтон таҳдид қилмайди. Чунки шайтон азон овозидан тумтарақай қочади.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов.
"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан.

@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР