Тавсия қиламиз

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми?

Мақолалар access_time27-январ 2019, 09:27

Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса, қиз бола вояга етгач, шу масалада…

ҚЎШНИЛАРНИНГ ҚАДРИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

Мақолалар access_time10-март 2017, 16:59

Сирдарё вилояти юртимиз вилоятлари ичида энг ёши ҳисобланади. Вилоятимиз…

иймоннинг мукаммал бўлиши учун амаллар.

Мақолалар access_time4-май 2017, 11:03

Имом Абу Довуд ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун амалга оширилиши…

ЖАННАТ АҲЛИНИНГ СИФАТИ, ДАРАЖАСИ, ЁШИ, БЎЙИ, ЁШЛИГИ, ТЕРИ, КИЙИМИ, ТАРОҒИ, ТУТАТҚИСИ, ЖУФТИ ВА ТИЛИ ҲАМДА ЖАННАТДА БЎЙДОҚ БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА

access_time4-май, 18:39 visibility586

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда: "Умматимнинг бир гуруҳи", дейилган) бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади. Сўнг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бўлади. (Яна бир ривоятда: "Сўнг бундан кейин даражалар бўлади", дейилган.) Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир (бошқа ривоятда: "Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, гўзалликларидан болдирларининг илиги кўриниб туради. Улар ўртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон кўриш бўлмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар", дейилган)"
(Муслим ривояти).
      Бир ривоятда: "Уларнинг хулқлари бир кишининг хулқидек, бўйлари оталарининг бўйидек (яъни, Одам алайҳиссаломнинг бўйларидек)", дейилган. Яна бир ривоятда: "Оталарининг бўйидек олтмиш зироъ бўлади", дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: "Жаннатда эркаклар кўпми ё аёллар?" деб сўрашганда:
"Ҳар бир киши учун иккита аёл бўлади, уларнинг болдирлари суягидаги иликлари гўштининг устидан кўриниб туради. Жаннатда бўйдоқ одам бўлмайди", дедилар.
Ибн Масъуддан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл (шунчалик гўзалки) болдирининг оқлиги етмишта зийнат ортидан ҳам билиниб туради, ҳатто илиги ҳам кўринади. Бу ҳол Аллоҳ таоло айтганидекдир: "Улар (яъни, ҳурлар софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржонлардир" (Раҳмон сураси, 58). Чунки ёқут шундай тошки, агар унинг орасидан ип ўтказсанг, софлигидан у ип кўриниб туради"
(Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 
"Агар жаннат аҳлидан бўлган бир аёл ер аҳлига кўринса, еру осмон ўртаси нурланиб, хуш бўйга тўлиб-тошади. Шубҳасиз, унинг бошидаги рўмоли дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир" (Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳли соқолсиз, кўзлари тим қора бўлади. Уларнинг ёшлиги кетмайди (яъни, қаримайдилар) ва кийимлари ҳам эскирмайди" (Термизий ривояти).
      Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Жаннат аҳли жаннатга соқолсиз, кўзларига сурма суртилган ҳолда ёшлари ўттиз ёки ўттиз уч бўлиб киради".
      Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
 "Жаннат аҳли соқолсиздир. Фақат Мусо ибн Имроннинггина киндигигача соқоли бўлади".
      Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 
"Агар жаннатдаги тирноқчалик бир нарса дунёга кўринса, бутун еру осмон ўртасидаги нарсалар зийнатланиб, яшнаб кетади. Агар жаннат аҳлидан бир киши чиқиб, енгини кўрсатса, қуёшнинг нури йўқолади, худди юлдузнинг нурини қуёш йўқотганидек" (Термизий ривояти).
       Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
 "Киши ёш ўладими, қари ўладими, жаннатда ўттиз ёшда бўлади, ундан ошмайди, камаймайди ҳам. Дўзах аҳлиники ҳам шундай бўлади".
       Юқорида Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда жаннатда ҳар бир киши учун иккитадан аёл бўрилиши айтилди. Бу хабардан жаннатда аёллар эркаклардан кўп бўлиши тушунилади. Ваҳоланки, Имрон ибн Ҳусайн розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Аёллар жаннатда камчиликдир", деб уларнинг эркаклардан камлиги, аксинча, дўзахда кўпчиликни ташкил этиши айтилган. Бу ҳақда уламоларимиз турлича фикрлар билдиришган. Шулардан бири: мутлақ аёл зоти жаннатда эркаклардан кўп бўлади, бу тўғри. Аммо бу кўплик жаннатда яратилган ҳурларнинг ҳисобига кўра. Дунёда яшаб ўтган аёллар эса, жаннатда эркаклардан оз бўлади. Бу дунё аёллари дўзах аҳлининг кўпчилигидир.
Жаннатда дунё аёлларининг камлиги ҳақидаги ҳадис аёллар дўзахдалик пайтлари назарда тутиб айтилган бўлса, ажабмас. Қачонки, дўзахдаги аёллар шафоат ва Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли дўзахдан чиқса, ҳатто "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деган бирорта аёл қолмасдан жаннатга кирса, ўшанда аёллар жаннатда эркаклардан кўп бўлиб, ҳар бир эркакка дунё аёлларидан иккитасидан берилади. Ҳурлар эса кўп-кўп ато этилади. Худди шу маънода Абу Саид Худрийдан ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 
"Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси учун саксон мингта хизматчи ва етмиш иккита аёл (жуфт) бўлади" (Термизий ривояти).
      Яна шу маънодаги ҳадисни Абу Муҳаммад Доримий ҳам Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
"Тароқлари олтин, кумуш, тутатқилари хушбўй бўлади", деган сўз хусусида баъзиларда шундай фикр туғилиши мумкин: "Жаннатда соч тарашга не ҳожат, ваҳоланки, сочлари тўзимаса, кир бўлмаса; тутатқига не ҳожат, ўзларининг ҳидлари мушкданда хушбўйроқ бўлса?"
Уларга шундай жавоб берилади: Жаннат аҳлига берилажак неъматлар, кийимлар уларнинг авратларини ёпишга муҳтожликлари учун эмас, уларнинг еб-ичиш, таомлари очликдан эмас, шароб, май кабилар чанқоқ сабабли эмас, хушбўй тутатқилар тутатилиши ҳам уларнинг ёқимсиз ҳиди бўлишидан эмас. Балки буларнинг ҳаммаси доимий лаззат, узлуксиз неъматдир.
      Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга айтган сўзни эсланг: "Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам (иссиқдан қийналиб ҳам) қолмайсан" (Тоҳо сураси, 118—119).
Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло жаннат эгаларини жаннатда дунёда неъматлантирмаган неъматлар билан неъматлантиради ва уларга Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсаларни зиёда қилиб беради.
Худди шундай фикр дўзах аҳли ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло: "Ўшанда (яъни, дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар" (Ғофир сураси, 71);
"Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб озор берувчи) олов-дўзах бордир" (Муззамил сураси, 12), деган.
 Бас, Аллоҳ таоло уларни дунёда азобламаган азоблари билан азоблайди. Шаъбий айтади: "Аллоҳ таоло дўзахийларни қочиб кетмаслиги учун кишанлайди, деб ўйлайсанми? Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Улар кўтарилишни хоҳласалар, бу кишанлар уларга оғирлик қилиб, босади ва бўш ҳолатда азоблангандан кўра қаттиқроқ азобланади".
Ибн Муборак айтадилар: "Бизга Саид ибн Абу Айюб Уқайл ибн Шиҳобдан ушбу ҳадисни айтди: "Жаннат аҳлининг тили арабча, қабрдан чиққанларида сурёний бўлади".
Суфён айтади: "Бизларга етдики, инсонлар қиёмат куни жаннатга киришларидан олдин сурёний тилида гапиради. Жаннатга кирганларидан кейин араб тилида сўзлашадилар". 

“Жаннат васфи” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР