Тавсия қиламиз

Eтимга яхшилик қилиш

Мақолалар access_time12-август 2017, 11:45

Eтимга яхшилик қилиш  Eтимга яхшилик қилиш энг улуғ фазилатлардан экан,…

ҚУРЪОННИНГ УЧДАН БИРИГА ТЕНГ СУРА

Мақолалар access_time5-август 2017, 12:28

 Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг…

МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ   

Мақолалар access_time11-сентябр 2017, 13:02

 Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:   – Эй…

РЎЗАНИНГ СИРЛАРИ ВА БОТИНИЙ ШАРТЛАРИ

access_time8-май, 18:21 visibility180

РЎЗАНИНГ СИРЛАРИ ВА БОТИНИЙ ШАРТЛАРИ

  Билгилки, рўза уч даражадир: Омманинг рўзаси, хоснинг рўзаси, хоснинг хоси рўзаси.
  Омманинг рўзаси - қорин ва фаржнинг шаҳватини қондиришдан тийишдир.
  Хоснинг рўзаси эса - Қулоқ, кўз, тил, қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдир.
  Хоснинг хоси рўзаси бўлса, ўзни тубан ташвишлар ва дунёвий фикрлардан рўза туттириш, Aллоҳ азза ва жалладан бошқадан батамом тўсишдир.
Бу рўзада оғиз очилиши Aллоҳ азза ва жалла, охират кунидан бошқани фикр қилиш ва дин ирода қилинган дунёдан бошқа дунёни ўйлаш билан ҳосил бўлади.
  Дин ўйланган дунё ҳам охират озиғидир, дунёдан эмас.

Ҳатто қалб арбобларидан бири шундай деган: "Кимнинг кундуз тасарруфидаги ҳиммати ифторини ўйлаб ҳаракатга келса, унга бир гуноҳ ёзилади".
Чунки бу Aллоҳ азза ва жалланинг фазлига ишончи камлигидан, Унинг ваъда қилган ризқига иймони камлигидандир.
  Бу - пайғамбарлар, сиддиқлар ва муқарраб зотлар даражасидир. Унинг тафсилига назар қилишда сўзни узайтирилмайди. Лекин тақиқига амал кўпайтирилади. Чунки бу Aллоҳ азза ва жаллага ҳиммат ҳақиқати билан юз буриш ва Aллоҳ субҳанаҳудан бошқадан юз ўгиришдир.

Яна Aллоҳ азза ва жалланинг: "Aллоҳ, деб жавоб қилинг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларда адашган холларида тарк этинг" (Aнъом сураси, 91) ояти маъносига аралашишдир.
  Aммо хосларнинг рўзасига келсак, бу солиҳларнинг рўзасидир. Бу рўза аъзоларни гуноҳлардан тийиш билан бўлади ва мукаммал олти ишдир.

Бу олти иш ҳақида Иншааллоҳ кейинги мақоламизда ёритамиз.


"Рўза сирлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР