Тавсия қиламиз

МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Мақолалар access_time15-апрел 2017, 22:02

Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга…

СОЛИҲ ДЎСТ

Мақолалар access_time30-июль 2017, 14:20

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на…

САБР

Мақолалар access_time14-март 2018, 22:53

САБР     Сабр  қилсанг  ёмон  дўст  яхши  бўлади.…

Қадр кечаси минг ойидан афзалдир 

access_time19-май, 19:38 visibility490

Қадр кечаси минг ойидан афзалдир 
 
Рамазон ойи – Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам орзу қилган ой. Бу ой Қуръон карим ўқиш, хайр-саҳоват улашиш ва меҳр кўрсатиш мавсумидир. Айниқса, бу ойда муборак бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади. 
  Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Қадр сурасида шундай марҳамат қилди:  
1. “Албатта Биз Уни (Қуръонни Лавҳул маҳфуздан биринчи осмонга) қадр кечасида нозил қилдик.  
2. (Эй Муҳаммад) қадр кечаси нима эканини сизга нимани англатур? 
3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. 
4. У (кеча)да  фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорнинг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. 
5. У (кеча) то тонг отгунча саломатликдир
.  

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ким қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.

Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо): “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар, лайлатул қадрни Рамазон ойининг охирги 10 кунлигини тоқ кунларини кечасидан қидринглар”, дедилар.

(Имом Бухорий ривояти). 

 Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо) Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўради: “Ё, Расулулоҳ, агар мен мен қадр кечасини топсам нима деб дуо қилай дедилар. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ё Аллоҳ, Сен ҳақиқатда гуноҳларни кечиргувчисан, менинг гуноҳларимни кечир, деб дуо қилинг, дедилар.

(Имом Термизий ривояти). 

Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо) Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва аҳлларини ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар.

(Мутафоқун алай). 

Аллоҳ таоло барчамизни бу охирги ўн кунликни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин.

Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР