Тавсия қиламиз

Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати

Мақолалар access_time27-август 2017, 13:00

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган. – Бу…

БИЛАСИЗМИ: Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар.

Биласизми access_time10-май 2017, 16:00

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар      1.…

Олиймақом таваккулчи

Мақолалар access_time25-июнь 2019, 13:43

 Ҳижрий ўттиз иккинчи сана.     Қудратли Ислом давлатининг…

ХАВФ ВА РАЖО

access_time20-май, 07:02 visibility246

ХАВФ ВА РАЖО

  Мўмин киши Аллоҳнинг иқобидан хавфда ва унинг авфидан умидворлик орасида бўлиши керак. Аллоҳ таоло тез ҳисоб-китоб қилувчи, азоби қаттиқ Зот эканлигини эсда тутсин, шунда унда хавф ғолиб бўлади. Шу билан бирга Унинг кечиримли ва раҳмдил, балки, раҳмдилларнинг ҳам энг раҳмлироғи эканлигини ҳам ёд қилсин. Шунда унда ражо (умидворлик) ғолиб бўлади. Агар қалби фақатгина хавф билан тўлиб тошадиган бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиб қолади. 

إِنَّهُۥ لَا يَاْيۡ‍َٔسُ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ ٨٧ 

"Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур". 
(Юсуф сураси, 87-оят).

  Агар қалби фақатгина ражо билан тўлиб тошадиган бўлса, унда Аллоҳнинг "макри" дан эминда бўлиб қолади. 

(فَلَا يَأۡمَنُ مَكۡرَ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ (٩٩

"Аллоҳнинг" макри" (азоби)дан фақат зиён кўрувчилар қавмигина "хотиржам" бўлурлар".
(Аъроф сураси, 99-оят). 

  Биз аввал айтиб ўтганимиздек, Холиққа ҳеч бир махлуқ ўхшамайди. Ундан хавфда бўлиш ҳам, махлуқотлардан хавфда бўлишга сира ўхшамайди. Сен қаршингда тишларини қайраб турган, оғзинм тўлдириб ириллаб турган шердан қўрқасан. Сен унинг олдида ҳеч қандай қуролсиз турибсан. Қалбингга хавф-қўрқинч тўлади. Лекин, Аллоҳдан хавфда бўлиш шердан қўрққандек эмас. Шер агар сенга ҳамла қилишни истаса, унинг хатарини бартараф қилиш мумкин. Аллоҳ эса шерни ҳам яратиб қўйган Зот. Унинг сенга ёзиб қўйган қисматини зинҳор бартараф қилиб бўлмас. 

  Денгиз қирғоғида турганингда мавжланган тошқиндан қўрқасан. Сенда уни даф қилишга қувват йўқ. Лекин сени бу қўрқувинг, Аллоҳдан хавф қилишдек эмас. Аллоҳ хоҳласа уни тўлқинлантиради, хоҳласа тўхтатиб қуритиб қўйишга ҳам қодир Зот. Тошқиндан қочиб қолиш, ундан узоқлаш мумкиндир, лекин Аллоҳнинг азоби сенга воқеъ бўладиган бўлса, ундан қочиб қоладиган ҳеч қандай паноҳ йўқ. Сен касалликлардан, бало-офатлардан, яқин кишиларингни йўқотиб қўйишдан, мол-дунёйинг йўқ бўлиб қолишидан қўрқасан. Аммо бу қўрқув Аллоҳдан хавф қилишдек эмас. Барча иш Аллоҳнинг қўлидадир, хоҳласа, сени балога гирифтор қилади, хоҳласа, сенга офият беради. Агар сени Аллоҳ балога гирифтор қиладиган бўлса, ундан сени ҳимоя қиладиган ҳеч нарса йўқ. 
  Шундай экан, мўмин Аллоҳдан хавф ва ражо ўртасида бўлиши керак.
Намозда турганида шундай дейди: 

ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ ٣

"(У) меҳрибон, раҳмли". 
(Фотиҳа сураси, 3-оят). 

Шунда у ражони ҳис қилади. Агар

مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ ٤

"ва жазо куни (қиёмат)нинг эгасидир".
(Фотиҳа сураси, 4-оят).
деб айтса, хавфни ҳис қилади. Бугунги кунда кўплаб мусулмонлар, ражони хавфдан, мағфиратдан умидворликни эса азобдан қўрқишдан устун қўйиб юборганлар. 

  Мусулмон киши агар фарзларни адо этиб, ҳаром ишлардан четда бўлиш билан кифояланса, тақводор, хавф қилувчилардан бўлади, лекин жаннатдаги олий даражалардан қуруқ қолади. Бунинг мисоли худди бир ўқувчига ўхшайди. У имтиҳондан ўтадиган энг паст баҳони олган. Синфда қолмайди, лекин шу билан бирга, мукофотларни ҳам қўлга кирита олмайди. Унинг баҳоси "уч" бўлади, "тўрт" ҳам, "беш" ҳам эмас.


"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР