Тавсия қиламиз

Ақлли ЖОРИЯ ... 

Мақолалар access_time1-август 2017, 15:18

Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини…

АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Мақолалар access_time15-август 2020, 18:00

 Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун…

Савоб ва ажр 

Мақолалар access_time17-апрел 2018, 11:57

Бизда дунёни ҳам обод қилинади, охират ҳам обод қилинади. Дунёни обод қилмай…

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

access_time29-май 2020, 23:30 visibility1076

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

  Инсон ҳаёти доимо бир хил ўтмайди. Ҳаётда дуч келинадиган турли воқеа-ҳодислар туфайли баъзида ўзгаларга қарз беришга тўғри келса, баъзида қарз кўтаришга эҳтиёж тушади. Мусулмон киши бошқа ишларда бўлгани сингари қарз олди-бердисида ҳам шариат кўрсатмаларига риоя қилса, кўплаб яхшиликларга эришади.
  Қарз сўзи луғатда “кесиш” маъносини англатади. Аммо бу сўз “кесиб олиб берилган” маъносида ишлатилади. Яъни қарзга берилган маблағ қарз берувчининг молидан кесиб олиб берилган бир бўлак бўлгани учун ҳам у қарз деб номланган. Истелоҳда эса қайтариб олиш мумкин бўлиши учун айнан тенги бор (мислий) маблағни бировга бериб туриш қарз деб аталади.
  Айнан тенги бор маблағ деганда қуйидаги учта турнинг бирига кирувчи моллар тушунилади:
  1. Вазний (тортиб ўлчанадиган) моллар. Бунга тилла, кумуш сингари тортиб ўлчанадиган моллар киради. Ҳозирги кунимиздаги қоғоз пуллар ҳам тилла ва кумушнинг вазифасини бажараётгани учун мазкур турга киради;
  2. Кайлий (маълум идишда ўлчанадиган) моллар. Бунга арпа, буғдой сингари бир хил идишда ўлчанадиган моллар киради. (Ҳозирда буларни тортиб ўлчаш одат тусига кирди);
  3. Ададу мутақориб (ўзаро бир бирига яқин ададдаги) моллар. Бунега тухум, ёнғоқ сингари моллар киради.
  Демак, қарзга бериладиган мол мазкур учта турнинг бирига кириши лозим бўлади. Буларга кирмайдиган нарсаларни, масалан кўчмас мулкларни айнан тенги бўлмагани учун қарзга бериб бўлмайди. Аммо нон аслида айнан тенги бор нарсалардан бўлмаса-да инсонларнинг унга эҳтиёжи катталиги туфайли адад билан ҳам, вазн билан ҳам ўлчаб қарз олиш жоизлигига фатво берилган.


“Динимиз аҳкомлари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР