Тавсия қиламиз

КЕЛ, ЭЙ ЯХШИЛИК ТАЛАБГОРИ!

Мақолалар access_time18-июнь 2017, 20:07

Буюк ватандошимиз, машҳур муҳаддис имом Термизий ҳамда Ибн Можалар Абу Ҳурайра…

Истисно билан қасамхўр бўлмайди

Мақолалар access_time27-июнь 2019, 17:26

Аллоҳ таоло:      “Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб),…

Конституцияси инсон манфаатлари учун хизмат қилади

Мақолалар access_time8-декабр 2019, 10:08

    Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамиятимиз ҳаётининг…

Ўзлигингни тани

access_time30-май, 08:08 visibility877

     Илмнинг боши Аллоҳни таниб, ўзининг кимлигини танишдир. Бутун инсон Аллоҳнинг бандасидир. Исломга кирган инсон мусулмон деб номланади.

1. Банда сўзининг маъноси:

• Банда - қул демоқдирки бу дунёда хоҳ подшоҳ бўл, хоҳ бой - бадавлат бўл, қўлида ҳеч нарсаси йўқ қулсан.

• Банда - банд бўлмоқ (демоқ). Сенинг қўлингдаги нарсалар яратган Ҳолиқнинг Аллоҳникидир. У нарса билан мағрурланма. Доимо Роббинг рози бўладиган амалга банд бўл. Фарзанд тарбиясида, ҳунар - касбингда, уй рўзғор ишларида, тўй ва эҳсонингда, одамлар билан муомалада... хуллас, ҳар дақиқа Аллоҳ кўриб турибди деб, Қуръонга амал қил.

• Банда - ўлимга банд (демоқ). Ҳар бир инсон албатга, бир кун ўлимга йўлиқувчидир. Шунинг учун ўлимга тайёрлан.

2. Мусулмон сўзининг маъноси эса:

Таслим бўлдим, Аллоҳим нимани қил деса қилишга, нимадан қайтарса қайтишга деган маънодадир.

3. Ислом ва иймон нима?

Иймон - Аллоҳнинг борлигини, бирлигини дил билан тасдиқ қилиб, тил билан айтиш. “Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ ”, яъни “Аллоҳдан ўзга илоҳ йуқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг Расули”.

Ислом - Аллоҳим буюрган амалларни қилиб, қайтарган амаллардан қайтиш.

“Фарзи айн туркий” китобида иймонга тегишли шундай  савол жавоблар бор.

1. Бандаи мўьминни доимий иймонда бўлишига неча шарт бор?

Жавоб: 6 шарт бор.

1. Аввал ғойибга иймон келтирмоқ. Бизларни иймонимиз иймони ғойибдадир. Сабаб "Аллоҳ таолони, Унинг фаришталарини, жаннат ва дўзахни, пайғамбарларини ва уларни хабарларини кўзимиз билан кўрмасак ҳам албатта кўргандек ишондик ва ҳеч шак шубҳасиз иймон келтирамиз.

2. Кейин келадиган нарсаларни билмасмиз, фақат Аллоҳ таоло билур. Жин, коҳин яъни бахшиларнинг сўзларига ишонмасмиз ва қабул қилмасмиз.

3. Ҳаромни ҳаром деб билмоқ. Ҳалолни ҳалол деб эътиқод қилмоқ.

4. Гарчи гуноҳи кўп бўлса ҳам, Аллоҳ таоло раҳматидан умид узмаслик.

5. Нақадар яхши амаллар қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло азобидан қўрқмоқ.

6. Аллоҳ таолога ҳеч нарса вожиб эмас. Бандани жаннатга қўйса фазлидир, дўзахга солса адлидир.

Мусулмонмисан?

Жавоб: Алҳамдулиллаҳ мусулмонман

Алҳамдулиллаҳ маъноси қандай?

Жавоб: Жамики яхши сифат, жами яхшилик билан ёд қилиш фақат Аллоҳ таолога хосдир.

4. Менинг мусулмонлигинга шаким бор!

Жавоб: Менинг шаҳидим бор: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ” (Яъни дилимда ишонч билан айтаман бир Аллоҳдан ўзга маъбуд йўкдир ва Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам Унинг Расули ва элчисидир)

5. Қачондан бери мусулмонсан?

Жавоб: Алмисоқдан бери.

6. Алмисоқ надур?

Жавоб: Парвардигори олам бизларнинг руҳларимизга “Сизларнинг Холиқингиз Менми” деб савол берди. Бизларни руҳларимиз Сен Парвардигоримиз, яратганимизсан деб жавоб бердилар. Оятдан далил:

“Роббингиз Одам ўғилларини беллари (пушти камарлари) дан зурриётлари (руҳлари) ни олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: “Мен Роббингиз эмасманми?” (деди). (Улар) “Йўғе (Роббимизсан) гувоҳлик бердик” дедилар.

Қиёмат куни: “Биз бундан гофил (бехабар) эдик, ёки олдиндан ота- боболаримиз мушрик бўлганлар, биз улардан кейин келган зурриётлар эдик. (Ўша) ноҳақ кишиларнинг феъллари сабабли бизни ҳалок қиласанми? ” дейишларини билганимиз учун шундай қилдик” (Аъроф 172, 173 оятлар)

7. Нима қилмоқ билан мусулмонсан?

Жавоб: Иймон келтирмоқ билан мусулмонман

8. Иймон неча рукндир?

Жавоб: Икки рукн: “Иқрорум бил лисани ва тасдиқум бил қолби”, яъни иймон тил билан иқрор қилмоқ, дил билан тасдиқ қилмоқ.

9. Кимнинг бандасидурсан?

Жавоб: Аллоҳ таолонинг бандасидурман.

10. Кимнинг умматидурсан?

Жавоб: Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидурман.

11. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам насаблари надур?

Жавоб: Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутоллиб ибн Хошим ибн Абдулманноф ва оналари Омина Ваххоб қизи.

12. Дининг надур?

Жавоб: Диним Ислом динидур

13. Китобинг надур?

Жавоб: Китобим Қуръони шарифдур

14. Кимнинг миллатидансан?

Жавоб: Ҳазрати Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллатиданман

15. Қибланг надур?

Жавоб: Байтул Харом Кабатуллоҳдурки, Макка шаҳрида Аллоҳ таоло амри билан Ҳазрати Иброҳим бино қилганлар.

16. Кимнинг наслидан эрурсан?

Жавоб: Ҳазрати Одам алайҳиссалом наслиданман

17. Кимнинг дусти эрурсан?

Жавоб: Хулафои Рошидинлар дўстиман

18. У зотлар ким?

Жавоб: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

19. Асли мазҳабинг неча хил?

Жавоб: Уч хил - мазҳаб илм, мазҳаб амал, мазҳаб эътиқод

20. Илмда мазҳабинг надур?

Жавоб: Илмда мазҳабим Каломуллоҳ Қуръон шарифдур

21.Амалдаги мазҳабинг-чи?

Жавоб: Амалда имоми Аъзам мазҳабидаман

22. Эътиқодда кимни мазҳабларидасан?

Жавоб: Эътиқодда Аҳли суннат вал жамоат мазҳабларидаман

23. Аҳли суннатнинг имомлари ким?

Жавоб: Абу Мансур Мотурудий ва Абу Ҳасан Ашъарийдурлар

24. Амалда мазҳаб боши нечадур?

Жавоб: Тўртдур: Ҳазрати имоми Аъзам, Ҳазрати Шофе, Ҳазрати имом Молик, Ҳазрати имом Аҳмад ибн Ҳанбал

25. На тариқа эътиқод қилурмиз?

Жавоб: Мазҳаб имоми Аъзам аъло ва афзал савобга яқин, хатодан узоқда деб этиқод қилурмиз

26. Тўрт мазҳаб йўлига кирмаганнинг ҳукми надур?

Жавоб: Жохил ва ботил мазҳаб иладур

27. Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам уммати неча фирқа бўлур?

Жавоб: 73 фирқа, булардан бир фирқа рост йўлдаги Аҳли жамоа ва суннатдур, қолган 72 фирқага дўзах бордур.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинадилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинадилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинадилар”, дедилар”.

Бошқа бир ривоятда. Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у жамоатдир ибораси зиёда қилинган. (Абу Довуд, Термизий)

28. Иймоннинг асли надур?

Жавоб: Асли тасдиқ қилмоқ дил билан, иқрор қилмоқ тил бирлан. Амал қилмоқ тан бирлан. Мутобаат — суннатдур (суннатда буюргандай амал қилиш).

29. Ҳар киши бу тўрт аслидан маҳрум бўлса ҳукми надур?

Жавоб: Дўзахи, беиймон, бединдур.

30. Бир киши иқрор тил бўлсаю тасдиқ дил бўлмаса ҳукми надур?

Жавоб: Мунофиқдур.

31. Мунофиқ надур?

Жавоб: Ҳамма бединлардан ёмонроқ. Оятдан далил: “Албатта мунофиқлар дўзахни энг тубидадур”. (Нисо сураси, 145 оят)

32. Киши тасдиқ дил ва иқрор тил бўлса тан бирла амал бўлмаса ҳукми надур?

Жавоб: Фосиқдур — гуноҳига яраша дўзахда азобланиб, иймон шарофати билан охирида жаннатга кирар.

Мусулмонман деган инсон албатта иймон калимасини тили билан айтиб у калимани маъноларини билиб дили билан  тасдиқ қилмоқлиги, амалларини эса мазхаббошимиз ёритиб берган китоблардан ўрганиб амал қилмоғи фарзи айндир.

  Бу китоблар “Ибодати исломия”, “Мухтасарул виқоя”, “Кифоя” кабилар, яъни юқорида номи баён қилинган китоблардир. Ёш бола балоғатга етганда шаҳодат калимасини ўрганиб маъноларини тушуниши биринчи фарздир. Бу калиманинг маъноси хақида шак пайдо бўлса, ўша шакни кеткизадиган илмни ўрганиш фарз бўлади.

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота - онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади”, дедилар”.

  Аллоҳ таоло Рум сурасининг 30 - оятида айтади: “Бас сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларнинг яратган асл табиатидир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”.

  Шунинг учун бу неъмат, яъни Ислом неъматини хоҳлашлик хиссини Аллоҳ таоло ўзи инсонга жойлаб қўйган экан. Фарзандларимизни шу динга асослаб тарбия қилайлик.

  Агар оилада ҳамма ислом хулқи билан хулқланса, у хонадон тинч. Хонадонлар тинч бўлса, маҳалла тинч. Маҳаллалар тинч бўлса, юрт тинч демакдир. Иншааллоҳ. 

 

mehrob.uz матбуот хизмати.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР