Тавсия қиламиз

ТАВОФ 

Мақолалар access_time29-август 2017, 15:54

Шундан сўнг ҳожи Ҳажарулg асваднинг қаршисида туриб, қўлини намоздагидай…

Шукр қилиб яшаш

Мақолалар access_time10-май 2018, 19:12

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа) Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг…

ИЛМ ЧИРОҒИ ЎЧМАГАЙ

Мақолалар access_time1-октябрь 2017, 10:30

«Яратган Роббингнинг исми ила ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят)  …

ҚАРЗ БЕРИШ ВА ҚАРЗ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

access_time31-май, 12:51 visibility149

ҚАРЗ БЕРИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

  Шариатда муҳтожларга кўмак беришга тарғиб қилинган. Шунга кўра қарз беришнинг умумий ҳукми мандуб, яъни уни адо қилиш афзал амал ҳисобланади. Аммо қарз сўровчининг ҳолатига қараб мазкур ҳукм ўзгаради:
- агар қарз сўровчи ношаръий бўлмаган бирор зарурий эҳтиёжи учун сўраётгани аниқ бўлса, ўзига тўқ кишининг унга қарз бериб туриши вожиб бўлади;
- агар қарз сўровчининг олган қарзини маъсият ишларга сарфлаши аниқ бўлса, унга қарз бериш ҳаром бўлади;
- агар қарз сўровчи олган қарзини маъсият ишларга сарфлаши аниқ эмас, аммо эҳтимоли бўлса, унга қарз бериш макруҳ яъни номаъқул амал саналади;
- агар қўлида маблағи бор киши бирор зарурий эҳтиёж учун эмас, балки тижоратига кўпроқ пул тикиб янада мўлроқ пул топиш учун қарз сўраса, унга қарз бериш ҳукми мубоҳ, яъни жоиз бўлади.

ҚАРЗ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

  Инсон бирор зарурат туфайли эҳтиёжманд бўлиб қолган вақтда мазкур заруратни бартараф этиши зиммасига лозим бўлади. Шунга кўра қарз сўрашнинг умумий ҳукми мубоҳ, яъни жоиз амал ҳисобланади. Аммо қарз сўровчининг ҳолатига қараб мазкур ҳукм ўзгаради:
- бирор зарурий эҳтиёж учун маблағ зарур бўлиб қолган ва олган қарзни тўлашига кўзи етадиган киши учун қарз олиши жоиз бўлади.
- олган қарзини тўлашига кўзи етмайдиган киши учун, модомики, бирор зарурий эҳтиёж уни зўрламасдан туриб қарз олиши жоиз бўлмайди;
- агар олган қарзини тўлашига кўзи етмайдиган киши бирор зарурий эҳтиёжга дучор бўлиб, қарз кўтаришга мажбур бўлиб қолганда ҳам қарз берувчи инсон унинг тўлашга қурби етмаслигини билиши лозим бўлади. Ана шунда қарз берувчи молини ўз ихтиёри билан унга берган бўлади. Шунга кўра, олган қарзини тўлашига кўзи етмайдиган кишининг қарз сўраётган пайтда ўзини тўлайдиган қилиб кўрсатиши ҳаром бўлади. Чунки унинг бу иши қарз берувчини алдаш ҳисобланади.
- қарздор қарзни тўлашга қодир бўлиши билан уни тўлаши лозим бўлади. Чунки имкони бўла туриб қарзини тўламасдан чўзиб юриши ёки қарздан қутулиш йўлларини қидирмаслик зулм ҳисобланади.
  Шунингдек, қуйидаги одобларга риоя қилиш кўплаб яхшиликларга сабаб бўлади:
- бирор муҳим заруратсиз қарз олишдан сақланиш.
Яъни қандайдир “орзу ҳавас”га эришиш учун қарздор бўлиш комил мусулмоннинг одобига тўғри келмайди. “Ривоят қилинишича, ўтган замонда бир қарздор киши одамларнинг қарзини бермасдан от миниб юрар экан. Шунда қози уни қозихонага чақиртирибди. У отини боғлаб ичкари кириши билан қози ташқарида унинг отини соттириб пулини қарз эгаларига тақсимлаб берибди. Ҳалиги киши чиқиб: “Отим қани”, деса, қози: “Қарздор бўлиб от миниб юрганингдан кўра, қарзсиз пиёда юрганинг афзал”, деб жавоб берган экан”;
- заруратига яраша қарз олиш. Масалан, эллик минг керак одам “Етмиш минг олиб қўяверайчи, у ёғи бир гап бўлар” демаслиги, балки керакли қарзнинг ўзи билан кифояланиши яхши бўлади;
- имкон қадар солиҳ кишилардан қарз олиш яъни, бирор пасткаш кимсадан қарз олса, уни қарз олганига пушуймон едириши мумкин;
- қарзни бекаму-кўст қайтаришда ташаккур айтиб миннатдорчилик билан қайтариш.

 

Абдулқодир АБДУР РАҲИМ
“Динимиз аҳкомлари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР