Тавсия қиламиз

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time23-август 2017, 13:29

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг…

АЛЛОҲ ХОҲЛАСА ВА ФАЛОНЧИ ХОҲЛАСА  ДЕМА!

Мақолалар access_time6-август 2017, 10:44

 Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу…

СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:46

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора…

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ХУЛҚЛАРИ МЎМИН КИШИ УЧУН НАМУНА ҲИСОБЛАНАДИ

access_time17-июнь 2020, 19:40 visibility485

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ХУЛҚЛАРИ МЎМИН КИШИ УЧУН НАМУНА ҲИСОБЛАНАДИ

  Қуйидаги хулқларга риоя қилиб, уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади.

1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;
3. Кечиримли бўлиш;
4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;
5. Кўп кулишдан сақланиш;
6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатини раво қилишни ортга сурмаслик;
7. Аҳли оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;
9. Оз таом билан кифояланиш;
10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;
11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
12. Дўстларнинг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;
13. Ширин сўзли бўлиш;
14. Фақат рост гапни гапириш;
15. Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;
16. Бахиллик қилмаслик;
17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;
18. Жамоат намозига кечикмаслик;
19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейиш;
20. Кўп гапиришдан тийилиш;
21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;
22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;
23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;
24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;
25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;
27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
28. Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларги ҳам бўлишини яхши кўриш;
29. Саломни кўпайтириш;
30. Кийимлари ва соч соқолларини доимо ораста тутиш.

“Эътиқод дурдоналари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР