Тавсия қиламиз

Биласизми: Қуръонда саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳорисанинг исмлари зикр қилинган

Биласизми access_time10-май 2017, 15:58

#Биласизми: 1. Охирида икки пайғамбарнинг исми келган сура бу Аъло сурасидир.…

Рўзага оид масалалар 

Мақолалар access_time27-апрел, 16:22

   1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди.…

ИФФАТ

Мақолалар access_time28-сентябр 2017, 14:22

“Иффат” сўзи луғатда “қабиҳ нарсадан тийилиш” маъносини…

ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР

access_time20-июнь, 12:55 visibility440

      Ӯз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
    Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
    «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
       Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
      Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ -  фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!

  Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
  «Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар».
(Бухорий   Муслим, Термизий).

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа) 

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», дедилар».
(Термизий).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
•  қарилик келмай туриб ёшликни;
•  камбағаллик келмай туриб бойликни;
•  касаллик келмай туриб соғликии;
•  вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
•  ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».

Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
      Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
      Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР