Тавсия қиламиз

ЗИНО

Мақолалар access_time11-июль 2017, 19:40

Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига…

Саййидул истиғфор.

Мақолалар access_time22-октябрь 2018, 12:38

Тавба ва истиғфор нафақат банданинг гуноҳлардан тозаланишига, балки унга…

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИ БЕКОР ҚИЛИШГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time20-май 2017, 20:37

Яхшилаб ўрганилганидан сўнг, бундай ишларнинг сони ўн биттага етади:  1.…

МАККИЙ ВА МАДАНИЙ СУРАЛАР

access_time2-июль 2020, 10:41 visibility864

Қуръон суралари икки қисмга бўлинади:
Биринчи қисм маккий суралардир.
Иккинчи қисм маданий суралардир.
  Мутахассис уламолар қандай сураларни маккий ва қайсиларини маданий бўлиши ҳақида етарли даражада илмий баҳслар олиб борганлар. Биз ўша баҳсларнинг қисқача натижаси билан танишамиз.

Биринчи қисм.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан аввал тушган суралар "маккий суралар" (Маккада тушган) дейилади.

Маккий сураларнинг аломатлари қуйидагилар:
1. Сажда ояти бор суралар маккийдир.
2. Ичида "Калла" лафзи бор суралар маккийдир.
  Бу лафз Қуръони Каримнинг иккинчи ярмида, ўн бешта сурада, ўттиз уч марта келган.
3. "Йаа айюҳаннасу" жумласи бор суралар маккийдир.
4. Анбиёлар ва ўтган умматлар қиссаси бор суралар маккийдир. Бақара сураси бундан мустасно.
5. Одам Ато ва шайтон қиссаси бор суралар маккийдир. Бақара сураси бундан мустасно.
6. "Алиф, лаам, мийм"га ўхшаш алифбо ҳарфлари билан бошланган суралар маккийдир. "Бақара" ва "Оли Имрон" бундан мустасно.
7. Маккий сураларнинг оятлари одатда қисқа бўлади.
8. Аллоҳнинг ягоналиги ва сифатлари, Қуръон ва

Пайғамбар ҳақлиги, мушриклар танқиди, мусулмонларнинг ахлоқи қандоқ бўлиши, қиёмат куни, эътиқод масаласи каби мавзуларни баён қиладиган суралар маккийдир.

Иккинчи қисм.
Ҳижратдан кейин нозил бўлган суралар "маданий суралар" (Мадинада тушган) дейилади.
1. Маданий сураларнинг аломатлари қуйидагилар:
2. Фарз ибодатлар ҳақида оятлари бор суралар маданийдир.
3. Мунофиқлар ҳақида оятлари бор суралар маданийдир.
4. Аҳли китоблар билан тортишувлар оятлари бор суралар маданийдир.
5. Насоро ва яҳудийларга хитоб оятлари бор суралар маданийдир.
6. Узун-узун оятлари бор суралар маданийдир.
7. Муомалот, оила масалалари, мерос, уруш ва тинчлик каби мавзули оятлари бор суралар маданийдир.

"Қуръон фазилатлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР