Тавсия қиламиз

Ҳадисларни нотўғри изоҳлайдиган суратлар

Мақолалар access_time13-март 2019, 09:54

Ҳадисларни нотўғри изоҳлайдиган суратлар. Афсуски, бу каби суратлар жуда…

Инсонни фитратида ҳамма нарса бор

Мақолалар access_time25-июль 2019, 15:25

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло албатта ҳар бир бандани яратган ҳар бир бандада…

ТАЯММУМ

Мақолалар access_time26-сентябр 2017, 15:58

Ислом динининг бағрикенглиги ва енгилликларидан яна бири пок сув бўлмаганда…

Молик ибн Динор

access_time2-июль 2020, 22:14 visibility467

Машҳур тобеъий, етук олим, тақводор инсон Молик ибн Динор кўп саҳобалар ичида, улардан ибрат олиб улғайди. Отаси Динор китоб ва номаларни қалам ҳақи эвазига ёзар, шу ишдан келган даромад билан тирикчилик қиларди. Бутун умри эски, ямоқ кийимларда, оби ёвғон билан ўтган бўлса ҳам, бирор марта нолимаган сабрли киши эди.

Отаси каби чиройли хулқли, зоҳид кишилардан бўлмиш Молик ибн Динор ҳаммага очиқ юз билан қарар, бутун вужудида ислом нишонаси ярқирарди. Улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а.) у зотдаги савлат, виқор, тақво, ахлоқ ва илм даражаларини эътироф этиб, ҳаққига кўп дуо қиларди.
Молик ибн Динор умр бўйи фақат ўз меҳнати билан ҳаёт кечирди. Жабр ибн Зайд у кишининг Мусҳаф кўчираётганини кўриб деди: «Фақат шу иш билан шуғулланасиз, Аллоҳнинг китобини биридан иккинчисига кўчирасиз. Бошқа касб қилсангиз бўлмайдими?» Молик ибн Динор: «Аллоҳга қасамки, бу ҳалол касбдир», деб жавоб берди. Жаъфар ибн Сулаймон айтади: «У Қуръонни тўрт ойда ёзиб тугатди. Шу иши учун олган хизмат ҳақи билан таомланди».
Бир ривоятда айтилишича, Молик ибн Динорнинг уйига ўғри кирди, аммо ҳеч нима тополмади. Шунда уй эгаси: «Дунёликдан ҳеч нима топа олмадинг, охиратдан бирор нарса қўлга киритишни истамайсанми?» деди. Ўғри: «Истайман», деди. Молик ибн Динор унга таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқишини буюрди. Ўғри айтилганидек қилди, кейин икковлари масжидга чиқишди. Бу воқеа ҳақида Молик ибн Динордан сўрашганида, «Ўғри бизнинг нарсамизни ўғирлашга келди, лекин биз уни ўғирлаб қўйдик», деб жавоб берди.
Молик ибн Динор айтади:
Мен ҳар бир гуноҳнинг аслига қарадим, уни мол-дунёни яхши кўришдан топдим. Ким ўзидан мол-дунёни яхши кўришни йироқ қилса, ҳақиқатда, унинг бутун вужуди роҳат топибди.
Агар қалбда ҳузн (хафалик) бўлмаса, у қалб харобдир. Яъни, тинчлиги бўлмаган уй хароб бўлгани каби.
Агар итнинг олдига тилла ва кумуш ташласангиз, уни танимайди (қадр-қимматини билмайди). Ва агар итнинг олдига суяк ташласангиз, ғажийди ва еб қўяди. Аҳмоқ одам ҳам шунга ўхшайди.

Ўролбек Мустанов 

Мирза Юсуф жоме масжиди имом ноиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР