Тавсия қиламиз

Қурбонликнинг охирги вақтига далил.

Мақолалар access_time31-август 2017, 16:42

Имом Молик Нофеъдан қилган ривоятда «Ибн Умар қурбонлик ийд кунидан…

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ...

Мақолалар access_time3-июнь 2019, 02:50

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари…

Ойлар султони-Рамазон.

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 18:16

Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат…

БАНДАНИНГ АМАЛ ДАФТАРИ УЧТА САВОБНИНГ ЁЗИЛИШИ УЧУН ДОИМ ОЧИҚ

access_time9-июль, 17:29 visibility228

 Инсон вафотидан кейин номаи аъмоли (амаллар дафтари) ёпилади. Лекин ҳаёти дунёда Аллоҳ таоло розилиги йўлида қилган учта амалнинг бири садақаи жория, иккинчиси ўлгандан кейин ҳам одамларга фойдаси тегадиган олимнинг илми, ота-онанинг орқасида қолган солиҳ фарзандлар дуо ва хайр-эҳсонлар билан унга савоб етказадилар.
  Имом Суютий ўн битта хайрли амалнинг садақаи жория натижасида ҳосил бўлишини санаб ўтганлар. Булар—одамларга фойдаси тегадиган илм, хайр дуоси, дарахт экиб парваришлашдир. Қуръонни мерос қилиб қолдириш, мусофирлар учун турадиган жой барпо қилиш, қудуқ қазиб, сувидан одамларни баҳраманд этиш, ҳеч кими йўқ ғариб-бенаволар парваришланадиган манзил-макон, одамларнинг ибодат қилишлари учун масжид қуриш ёки унинг қурилишига кўмаклашиш, Қуръони Каримни ўргатиш, келадиганлар ва кетадиганлар учун чегарада дам олиш масканини бунёд қилиш кабилар садақаи жория жумласидан ҳисобланади.
  Хулоса шуки, садақаи жорияга қўшиладиган амаллар жуда кўп, лекин юқорида айтилган учтаси жамланади ва уларнинг савоби маййитга иншааллоҳ етиб боради. Уларга муяссар бўлган инсон албатта бахтли инсондир. Банда вафотидан кейин ҳамма амаллари тўхтайди, дейдиганлар қаттиқ янглишадилар ва суннатга хилофдир.
  Имом Нававий (р.а) “Муслим” шарҳида келтиришича, дуодан ҳосил бўлган савоб ва унинг фойдаси, маййитнинг номидан адо этилган садақанинг савоби маййитга етиб боради. Бунинг ҳукмига уламолар иттифоқи мавжуддир.
  Уламои кибор Хитобий айтадиларки, рўза, намоз ва буларга тааллуқли ибодатлар, янги жасад бажарадиган ибодатнинг ўрнини ҳеч нарса босмайди. Бошқача қилиб айтганда, маййитнинг номидан буларнинг адо этилиши фойда беради, деб умид қилиб бўлмайди. Масалан, маййитнинг номидан ҳаж қилинса, маййит ҳожи бўлмайди, Ҳаж арконларини адо қилган шахс ҳожи ҳисобланади. Ҳар ҳолда фотиҳа умидидаги маййитлар тирикларнинг қилган амалидан бебаҳра қолмайди.

— Бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди: “Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) онам дунёдан ўтганлар, агар онам номидан эҳсонлар қилсам бирорта нафи онамга етиб борадими?” деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳа нафи тегади, - дедилар.
У киши деди:
— Иккита боғим бор, Сизнинг гувоҳлигингизда иккала боғимни онам номидан садақа қилдим.


МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР