Тавсия қиламиз

Уйдан чиқиш дуоси:

Мақолалар access_time22-апрел 2019, 12:36

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

Салом бериш одоблари

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:27

Салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, бу одобни ҳам бизларга энг…

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Мақолалар access_time8-апрел 2019, 10:33

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари,…

ДИН НАСИҲАТДИР

access_time12-июль 2020, 12:41 visibility554

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Дин насиҳатдир” деганлари “Диннинг асосий мадори насиҳатдан иборатдир”, деганларидир. Бу “Ҳаж арафадир”, деганларига ўхшайди. Яъни ҳажнинг мадори, асосий рукни Арафотда туришдир.
     Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини билмоқчи бўлдилар ва: 
“Ким учун?” деб сўрадилар.
Яъни “Насиҳат қилсак, ким учун қиламиз?” дедилар. 
Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам диннинг мадори бўлмиш насиҳат беш нарсада эканини баён қилиб бердилар:

1.  “Аллоҳ учун”, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, амрларини бажариб, қайтарганларидан қайтишга ундаб насиҳат қилишдир. 

2.  “У Зотнинг  Китоби учун”, яъни Аллоҳнинг Китоби – Қунъони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шу ишга ундаб насиҳат қилиш. 

3.  “У Зотнинг Расули учун”, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у кишининг шариатларига, суннатларига тобе бўлиш, бошқаларни шунга даъват қилиш. 

4.  “Мусулмонларнинг имомлари учун”.
“Имом” деганда халифа, давлат бошлиғи кўзда тутилади. Улар учун насиҳат қилиш уларга итоат қилиш, одамларни ҳам шунга даъват қилиш билан бўлади.

5.  “Мусулмонларнинг оммаси учун”.
Барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб насиҳат қилиш лозим бўлади.
Ушбу вазифаларни қилган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади.

“Руҳий тарбия” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР