Тавсия қиламиз

Манфаат мезони

Мақолалар access_time14-апрел 2017, 17:30

Холис ният билан қилинган, кўпчиликка манфаати тегадиган ишларда инсонга…

IKKINCHI JAHON URUSHI QATNAShCHILARI MUBORAK HAJ SAFARIGA TARADDUD KO‘RMOQDALAR

Янгиликлар access_time18-июль 2017, 18:58

Ma’lumki, bu yil Davlatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning “Ikkinchi…

ЖОҲИЛНИНГ ОЛТИ СИФАТИ

access_time13-июль, 17:42 visibility1123

  Ҳакимларнинг баъзилари айтишди: "Жоҳил киши олти хислат билан билинади:
1. Беҳуда нарсаларга ғазаб қилишлик, яъни Одам фарзандига ғазаб қилгандек, ҳайвонга ёки унга ёмон кўринган ҳар нарсага ғазаб қилади".
2. Фойдасиз калом. Оқил киши ўзига фойда бермайдиган гапларни гапирмайди. Балки дунё ва охират ишларида манфаат берадиган сўзни севади.
3. Кераксиз жойга бермоқ. Яъни молини ажр беришга нолойиқ, уни бериш мумкин бўлмаган жойга сарф қилишлик. Бу жоҳиллик аломатидандир.
4. Ҳар кимнинг олдида сирини очавериш.
5. Ҳар инсонга ишонавериш.
6. Дўстни душмандан ажрата олмаслик. Яъни, кишига дўстини топиб, унга итоатда бўлмоғи, душманини билиб, ундан ҳазар қилмоғи лозим бўлади. Биринчи душман шайтондир. Унга ҳеч жойда бўйсунмаслик лозимдир.

  Исо ибн Марям алайҳиссаломдан ривоят қилинди: "Ҳар бир каломда Aллоҳнинг зикри бўлмаса, у бекордир. Ҳар қандай сукутда фикрлаш бўлмаса, у ғафлатдир. Ҳар бир қарашда ибрат бўлмаса, у беҳудадир. Каломида Aллоҳнинг зикри, сукутида фикрлаш ва қарашида ибрат бўлган кишига қандай яхши".


Абу Лайс Самарқандий
"Танбеҳул Ғофилийн" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР