Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ АЗОБИДАН УСТУН

Мақолалар access_time2-ноябрь 2021, 11:22

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шогирдларига дарс…

Биласизми? Ота-онага

Биласизми access_time8-январ 2018, 13:27

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир 1.  Ота-онасига яхшилик…

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ...

Мақолалар access_time9-июнь 2017, 00:03

 (ўқинг фақат йиғламанг). Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди.…

ЖУМА КУНИДАГИ БОМДОД НАМОЗИ

access_time17-июль 2020, 00:31 visibility1565

Абу Убайда ривояти: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Намозлар ичида жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидан афзали йўқдир. Сизлардан ким бунга шоҳид бўлса (яъни адо этса), унинг гуноҳлари мағфират этилади”.
Аллоҳ таоло жума кунини ихтиёр этиб, уни бошқа кунлардан афзал қилди. Ушбу куни Одам Атони яратди, шу куни уни вафот эттирди. Амаллар сарҳисоб қилинадиган вақтни шу кунга киритди. Қиёматни ҳам шу кунга белгилади. Охиратда Аллоҳнинг суюкли бандалари Унинг зиёратига киритиладиган кун ҳам жума кунидир. Бомдод намози эса Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари томонидан кузатиб турилади. Аллоҳ таоло бу хусусда бундай деган: «Тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир» (Исро, 78).
Шунинг учун ҳам Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кимки тонг намозини жамоат билан адо этса, у банда Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. Агар банда Раббиси уни кузатиб турган вақтига мос келиб қолса, Унинг паноҳи ва ҳимояси остига олинади”. Унинг паноҳи – мағфират, ҳимояси – душманлардан сақлашидир.

Mehrob.uz матбуот маркази

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР