Тавсия қиламиз

ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТ

Мақолалар access_time2-август 2017, 13:43

 Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундай…

ЭНГ КАТТА БАХТ

Мақолалар access_time5-июль 2017, 21:35

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда…

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:54

АМАНИНИ ҚУРЪОН КАРИМ БИЛАН ЮВИБ КАФАНЛАНГЛАР ВА ДАФН ЭТИНГЛАР   У «Қуръони…

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

access_time20-июль 2020, 11:18 visibility558

  Саййидимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади”, деб марҳамат қиладилар. Ҳа, Ўзи гўзалдир, гўзалликни яратгандир ва гўзал бўлган нарсани севади. Шунинг учун инсонда гўзаллик туйғуси, гўзал ахлоқ бўлиши шарт. Гўзалликка мафтунлик - ҳар бир ишни гўзал тарзда, яъни гўзал ахлоқ билан бажариш талаб этилади. ”Аллоҳ сизлардан ишини мукаммал тарзда бажарадиганингизни севади. Ундай инсонга марҳамат қилади”, деб башорат қиладилар жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўринда мусулмон кишининг иши сифатига аҳамият бериляпти.
  Исломда бир ишни сифатли бажаришга амр бор, яъни бажараётган ишини гўзал равишда қилиши шарт: қиличи энг ўткир бўлиши лозим, чинниси энг гўзал чинни бўлиши зарур, иморатлари энг гўзал обида бўлиши керак. Асрлар давомида қад ростлаб туриши, бузилмаслиги, хароб бўлмаслиги, мангу ва гўзал бўлиши шарт. Хуллас, қўл урган ҳар бир ишни гўзал ва мукаммал қилиш, энг юксак даражада, энг сифатли тарзда, муваффақиятли адо этиш учун яхши тарбия берилмоғи зарурдир.
  Абу Райҳон Беруний ҳазратлари гўзалликни “ташқи ва ички” деб бўлиб, шундай фикр билдирган эканлар:
-Ташқи гўзаллик, қиёфадаги жамол - булар иккови ҳам ёқимли бўлиши керак, одамлар ўзаро учрашганларида ушбу гўзал жамолни кўришга рағбат қиладилар. Лекин шакл чиройи она қорнида ато қилинади, уни ўзгартиришга ҳеч бир зот қодир эмас. Аммо хулқ-атворга келсак, уни Аллоҳнинг амрларига мувофиқ даволаб, тарбиялаб, гўзал - покиза тутиб, ёмон ҳолларга туширмаслик мумкин.

“Одамийлик мулки” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР