Тавсия қиламиз

ҲАСРАТ КУНИ ВА МУЪЖИЗ КАЛОМУЛЛОҲ

Мақолалар access_time22-ноябрь 2019, 17:51

     Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга "Сиз уларни…

АЛИМЕНТ ВА НАФАҚА

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 19:32

Аллоҳ таолонинг Қиёматгача умрбоқий бўлган муқаддас Ислом дини жамиятни…

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АШРИ (ЎН КУНЛИГИ) ФАЗИЛАТИ БАЁНИДА

access_time20-июль, 21:36 visibility1950

ЭСЛАТМА БУГУН ҲИЖРИЙ ҲИСОБДА ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ СЎНГИ КУНИ 

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АШРИ (ЎН КУНЛИГИ) ФАЗИЛАТИ БАЁНИДА

Ривоят қилурларки, агар ким Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида рўза тутса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўша бандага ўнта яхшилик ато қилади:

Биринчидан - умрига барака беради.

Иккинчидан – молини кўпайтиради.

Учинчидан –­ аҳли оиласини турли бало ва офатлардан сақлайди.

Тўртинчидан – бу рўзани гуноҳларига каффорат қилади.

Бешинчидан - унинг эзгуликларини зиёда қилади.

Олтинчидан – жон беришини осон қилади.

Еттинчидан - қабрини ёруғ қилади.

Саккизинчидан мезон тарозисида яхши ишларини оғир қилади.

Тўққизинчидан - Дўзах оташидан озод қилади.

Ўнинчидан - Жаннатда унинг даражасини баландроқ қилади («Шифои Шариф»).

  Ривоят қилурларки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йил ичидан учта даҳани сайлаб, уларнинг шарофати, фазилатини ва баракотини зиёда этгандир. Биринчи, Лайлатул-Қадр кечасининг шарофатидан Рамазон ойи даҳасини. Иккинчи, Ҳаж арафоти (жамоати) шарофати билан Зулҳижжанинг даҳасини. Учинчидан, Ашуро куни баракотидан Муҳаррам ойининг даҳасини.

  Ривоят: Ибни Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалам тавбасини Зулҳижжа ойининг биринчи кунида қабул қилди. Бу кунда ҳар ким рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилади».

  Зулҳижжанинг иккинчи куни Юнус алайҳиссалам тавбасини қабул қилди ва балиқ қорнидан эсон-омон халос этди. Ҳар ким у куни рўза тутса, Аллоҳ таоло ҳеч каму кўсти бўлмаган бир йиллик тоат-ибодатнинг савобини ўша банданинг номаи аъмолига ёзади.

  Зулҳижжанинг учинчи куни Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг дуосини қабул қилди ва Яҳё алайҳиссаломни ато этди. У куни рўза тутганларнинг дуоларини Аллоҳ таоло мустажоб этади.

  Зулҳижжанинг тўртинчи куни Исо алайҳиссалом таваллуд топдилар. Бу кунда рўза тутган бандадан Аллоҳ таоло фақирликни йироқлаштиради.

  Зулҳижжанинг бешинчи куни Мусо алайҳиссалом таваллуд топдилар. Бу кунда рўза тутган бандани Аллоҳ таоло иккиюзламаликдан, мунофиқликдан асрайди.

  Зулҳижжанинг олтинчи куни Хайбар фатҳ этилишини насиб этган. Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло ҳурмат назари билан қарайди ва бундан кейин уни азобга солмайди.

  Зулҳижжанинг еттинчи куни Дўзах эшиклари ёпилади ва Зулҳижжа ойининг даҳаси чиқмагунча очилмайди. Бу куни рўза тутган банданинг юзига машаққатнинг уч эшигини ёпади ва осойишталикнинг ўттиз эшигини Очади.

  Зулҳижжанинг саккизинчи куни тарвия айтиш кунидир. Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло шунча мукофот ато қиладики, унинг ҳисобини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким топа олмайди.

  Зулҳижжанинг тўққизинчи куни Арафадир. Бу куни рўза тутган банданинг бир йиллик гуноҳларини мағфират этади.

  Зулҳижжанинг ўнинчи куни қурбонлик қилиш кунидир. Бу кунда ҳар ким қурбонлик қилса, Аллоҳ таоло қурбонлик қонининг ҳар қатраси баробарига унинг ва аҳли оиласининг гуноҳларини мағфират этади. Қурбонликнинг гўштидан таом тайёрлаб мусулмонларга берса ёки гўштини садақа қилса, унинг савоб тарозисини Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ қилади», деб марҳамат қилган эдилар («Мажолис»дан).

  Илоҳо, Саййидалмурсалин соллаллоҳу алайҳи васаллам ва олиҳит тоҳирин ҳурмати ҳақи, барча мўмин ва мўмина бандаларга Зулҳижжа куни савобини топиш тавфиқини бериб, бандаларингни унинг савобидан баҳраманд этгин.

 

«Дурратул-Ваъизийн» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР