Тавсия қиламиз

Дўст ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлинг.

Мақолалар access_time13-апрел, 15:30

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси…

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Мақолалар access_time21-ноябрь 2018, 18:55

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари…

Ҳаётий воқеа (ибратли) Ҳали вақт бор, ёшсан....

Мақолалар access_time1-ноябрь 2018, 11:36

  Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Арабистон жазирасига…

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ?

access_time23-июль, 14:38 visibility451

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ?

"Мўъмин киши беш ёмонлик ўртасидадир: мўъмин биродари унга ҳасад қилади, мунофиқ уни ёмон кўради, кофир уни ўлдириш пайида бўлади, нафс унга қарши туради, шайтон уни йўлдан оздиради".
“Рамуз ал-аҳодис” 231\11, ровий ҳазрати Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу.

  Мўъмин кишининг фаришталардан афзаллигининг сабабларидан бири унинг беш душман ўртасида ғолиб туриб, иймонини муҳофаза этишидир. Биринчиси, иймони заиф бир мўъмин Ҳақнинг тақсимига рози бўлмай, бошқа бир мўъмин биродари эришган неъматларга ҳасад қилади ва уни ранжитади. Ҳолбуки, ҳасад ҳасадгўйга ҳеч нарса беролмайди, аксинча, ундаги савобу яхшиликларни кетказади. Олов ўтинни ёндириб тугатгани каби, ҳасад солиҳ амалларнинг савобларини маҳв этади, охиратда қўлига бир нарса кирмайди. Мўъмин эса буларга сабр билан жавоб беради.

Мўъминнинг иккинчи душмани - мунофиқдир. У ҳам мўъмин учун бир бало, сўзини тингламайди, насиҳатини қабул қилмайди; мўъминга нисбатан нафрат ва ғазаби ҳар доим ошиб бораверади. Мўъмин ҳам унга қарши курашаверади.

Буларнинг устига, учинчи душман кофир бўлиб, мўъминнинг асосий рақибидир. Кофир доимо мўъминга қарши курашади. Урушлар инсониятга катта фалокатлар ёғдириши маълум. Айниқса, бугунги урушлар. Шунинг учун тинимсиз ўқимоқ, шижоат кўрсатиб, бошқаларнинг асири бўлмаслик учун кеча-кундуз ҳаракат қилмоқ ва уларга бас кела оладиган даражада устиворликка эришмоқ ҳам иймонимиз тақозоси, ҳам Китобимиз ҳукмидир. Мусулмонлар бу хусусда масъулдирлар. Шу масъулиятни ҳис қилиб, диний илмларни ўрганиш баробарида дунёвий илмларни ҳам касб этиб, замонавий ҳарб жиҳозларини ишлаб чиқариш, аскарларни шижоатли, матонатли қилиб тарбиялаш, сабр билан ғалаба қозонгунга қадар курашиш мўъминнинг вазифасидир.

Мўъминнинг юқоридагилардан ҳам хавфлироқ бўлган яна бир душмани бор. У ўз нафсидир. Турли-туман ўйин, ҳийлалар билан мўъминни йўлдан адаштиришга ва гуноҳлар томон етаклашга, имкони борича иймонини ҳам олишга ҳаракат қилувчи яширин, кўринмайдиган, лекин ислоҳ этиш мумкин бўлган нафс бор. Бошқа душманлар билан сулҳ тузиб, тинч яшаш мумкин, аммо буниси билан ҳеч қандай сулҳ тузиб бўлмайди. У етти бошли аждаҳодан ҳам баттар. Нафсини тарбия қилган муҳтарам зотлар билан дўстлик қурилса, нафсни бирмунча ислоҳ этиш мумкин бўлади. Турфа навли дарахтлар пайванд қилиниб, яхши бир нав ҳосил бўлганида, инсон табиатидаги яхшиликларни юзага чиқаришнинг нега имкони бўлмасин? Инсоннинг бир муршиди комилга боғланиши, унга итоат қилиши нафсига қарши бир қуролдир. Буни унутмаслик керак.

Бешинчи душман эса кўз билан кўрилмас, қўл билан тутилмас шайтони лаиндир. Ҳақ таоло унинг бизга душманлигини Қуръони Каримда “Албатта, шайтон сизнинг очиқ душманингиздир” деб билдирган . Шайтонни фақат Аллоҳ таолонинг зикри қўрқитади. Банда Аллоҳнинг зикри билан машғул экан, шайтон унинг ёнига яқинлаша олмайди. Уни ҳақ йўлидан ҳам оздира олмайди. Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлган бандаларни шайтон ўз тузоғига тезда илинтиради. Шундай экан, ҳар бир мўъмин доимо Аллоҳнинг зикрида бўлмоқлиги нақадар буюк саодат!


Муҳаммад Зоҳид Қўтқу
“Мўъминнинг сифатлари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР