Тавсия қиламиз

ШАЙТОН ВАСВАСАСИ, УНИ ДАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 16:51

 Қуръони каримнинг бир нечта сураларида шайтон васвасаси ҳақида маълумот…

Такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берган воқеа

Мақолалар access_time19-апрел 2017, 13:53

Такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берган воқеа Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг…

ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:02

« ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ »  …

МУСУЛМОН БИЛАН ЯҲУДИЙ ЎРТАСИДАГИ ХУСУМАТЛАШУВ ҲАҚИДА

access_time28-июль, 16:09 visibility561

2411. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки киши: мусулмонлардан бир киши ва яҳудийлардан бир киши бир-бирлари билан сўкишиб қолишди. Мусулмон: «Муҳаммадни оламлар узра сайлаб олган Зотга қасам!» деди. Яҳудий эса: «Мусони оламлар узра сайлаб олган Зотга қасам!» деди. Шу пайт мусулмон қўлини кўтариб, яҳудийнинг юзига тарсаки туширди.
  Яҳудий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, ўзи билан мусулмон ўртасида бўлиб ўтган ишни айтиб берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни чақириб, бу ҳақда ундан сўраган эдилар, у ҳам (ўшани) айтди.
  Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени Мусодан яхши деб айтманглар.* Зеро, одамлар қиёмат куни беҳуш йиқиладилар, мен ҳам улар билан бирга беҳуш йиқиламан. Шунда биринчи ҳушига келадиган мен бўламан. Қарасам, Мусо Аршнинг бир томонини маҳкам тутиб турган бўлади. У ҳам беҳуш йиқилганлардан бўлиб, мендан олдин ўзига келганми ёки Аллоҳ истисно қилганлардан бўлганми, билмайман», дедилар».
 
       Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавозе ва камтарлик юзасидан, пайғамбарларнинг барчалари иймону ихлосда, иззат-ҳурматда баробар эканларини англатиш учун, уларни ўзаро тортишув ва фахрланиш мавзуси қилишнинг олдини олиш мақсадида айтганлар. Аслини олганда, бошқа ҳадисларда айтилганидек, Муҳаммад алайҳиссалом барча пайғамбарлардан афзал эканлари, балки бутун инсониятнинг
саййиди, барча махлуқотларнинг энг улуғи эканлари кундек равшан. Барча ақлий ва нақлий далиллар ҳам шуни тақозо қилади. Қуръони каримнинг (Бақара сурасининг 253-ояти)да ҳам пайғамбарларнинг бир-бирларидан устунлик ва афзалликлари борлиги айтилган.
  Айрим уламоларимизнинг таъкидлашларича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча пайғамбарлардан афзал эканларини билиш ва эътироф этиш эътиқодга тааллуқлидир. У зотни бошқа пайғамбарлардан устун қўймаслик ҳақидаги кўрсатма эса амалий ишларга, ўзаро муносабатларга оид ҳисобланади.

      Бу ерда Зумар сурасининг 68-оятидаги маънога ишора бор. Унда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, беҳуш йиқилди. Аллоҳ хоҳлаганларгина мустасно».
  Ушбу оятда мазкур сур чалинишидан беҳушлик Аллоҳ хоҳлаган зотларга таъсир этмаслиги айтилган. Кўпчилик муфассирлар бу ерда тўрт буюк фаришта ёки Аршни кўтариб турган фаришталар ҳам назарда тутилганини таъкидлашган. Ҳадисда мана шу истисно назарда тутилган.


"Олтин силсила" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР