Тавсия қиламиз

Улар шундай бўлишган. Бизчи?

Мақолалар access_time2-март 2019, 11:49

Хатиб Бағдодий ўзларининг «Тарихи Бағдод» китобларида ёзган…

Тана 

Мақолалар access_time7-апрел 2018, 13:23

Тана  Бола ёнғоқ ва майиз учун йиғлайди. Ҳолбуки бу катта одам учун…

Истисно билан қасамхўр бўлмайди

Мақолалар access_time27-июнь 2019, 17:26

Аллоҳ таоло:      “Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб),…

ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲУКМЛАР

access_time29-июль, 12:51 visibility593

  Қурбонлик қилиш Имоми Aъзам ва Имом Муҳаммадга кўра, вожиб, Имом Aбу Юсуфга кўра, суннатдир.

Муқим, ҳожати аслиядан ортиқча молларининг қиймати закот нисобига етган киши ўз ҳисобидан қурбонлик сўяди. Хотини, бола-чақаси учун қурбонлик қилишга мажбур эмас. Уларнинг мулклари бўлса, ўзлари алоҳида қурбонлик қиладилар. Бироқ бой ота балоғатга етмаган фарзандлари номидан қурбонлик қилиши керак деган олимлар ҳам бор.

  Қурбонлик учун қўй, сигир, туя каби ҳайвонлар сўйилиши мумкин. Етти киши биргаликда катта бош ҳайвон сўйишлари ҳам мумкин. Уларнинг бари мусулмон ва бой, қурбонлик қилиш ниятида бир жойга тўпланган бўлишлари керак. Улардан бири кофир ёки уйига гўшт олиб бориш учун шериклик қилган бўлса, бу етти кишининг қурбонлиги жоиз эмас. Бу етти киши тенг шерик бўлишлари шарт.

Ораларидан ҳатто бир кишининг ҳиссаси еттидан бир, бундан кам бўлса, қурбонлик жоиз эмас. Икки ёки уч киши ерикликда қурбонлик қилишлари ҳам мумкин.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳайит намозидан сўнг ҳайитнинг учинчи куни шомгача қурбонлик қилиш мумкин. Кишига қурбонлик қилиш вожиб ё вожиб эмаслиги кишининг айни ўша пайтдаги аҳволига кўра маълум бўлади. Масалан, ҳайитнинг учинчи куни қуёш ботай деганида бой бўлиб, қурбонлик қилишга қодир киши дарров қурбонлик қилиши лозим. Худди шу пайтда мол-мулкидан ажралиб қолган киши, ҳайитнинг илк кунларида бу ишга қодир қилган бўлса ҳам, унга жонлиқ сўйиш вожиб эмас.

  Белгиланган муддатда қурбонлик қилолмасдан, вақтини ўтказиб юборган киши қурбонлик ҳайвони ё унинг қийматини камбағал кимсага садақа қилиб, қарзидан қутулади.

  Олти ойлик қўзи, беш яшар туя, икки йиллик мол (сигир), туғилишда шохсиз бўлган катта-кичик ҳайвонларни қурбонлик қилиш мумкин. Бир ёки икки кўзи кўр, тик туролмайдиган даражада кучсиз, сўйиладиган жойгача юриб юролмайдиган даражада нимжон ҳайвонлар қурбонлик қилинмайди.

Чунки Aллоҳ таоло ояти каримада: "Молингизнинг сизларга энг қимматлисидан Aллоҳ учун фидо қилмагунингизча, эҳсон қилгувчилардан бўла олмайсиз" (мазмуни) деб амр этган.

  Қурбонлик гўштининг бир қисмини ўзи оиласи билан, учдан бир қисмидан кам бўлмаганини камбағалларга, бир қисми эса бой қўшниларга ҳам тарқатилади. Оилада кўпчилик бўлса, қўшниларга тарқатмай, гўштини тўлиқ 1 ой ичида ишлатиши ҳам мумкин.

  Қурбонлик сўювчи ҳайвон терисини вақф муассасаларига бериши мумкин ёки ўз еҳтиёжи учун ишлатиши мумкин.

Жонлиқни эгаси сўйиши жуда фазилатлидир, буни эплай олмаса, ўрнига вакил қўяди. Фақат мусулмон бўлмаган кишига сўйдирмайди. Қурбонликни "Бисмиллаҳи Aллоҳу акбар (Улуғ Aллоҳ номи билан)" деб Aллоҳнинг исмини зикр қилиб сўяди.

"Шу мақсадим амалга ошса, шу хил ҳайвонни қурбонлик қиламан", деб ваъда қилиш назр дейилади.

Берилган ваъдани бажариш вожибдир. Назр ё шу ишим ҳал бўлса, фалон пайт шу хил жонлиқ сўяман" каби маълум бир пайти аниқ ёки "шу ишим амалга ошса, шунақа жонлиқ сўяман" каби пайти ноаниқ бўлиши мумкин. Вақти маълум назрнинг вақти келса, бажарилиши керак. Вақти номаълум бўлган назрлар сабаб бўлган ишлар амалга ошганида қилиниши керак. Назр қилинадиган ҳайвон қурбонликка жоиз бўлган ҳайвонлардан бўлиши лозим. Бунга кўра, ногирон ҳайвон ва товуқ, хўроз каби қурбонлик қилинмайдиган ҳайвонлар назр қилинмайди. Назр қилинган гўштдан назр қилувчи ҳам, оила аъзолари ҳам емаслиги керак. Закот бериш жоиз бўлмаган кишиларга (яқин қариндошлар: ота-она, фарзанд) бериш мумкин. Гўштидан албатта камбағалларга тарқатиш керак.

 

“Нурул изоҳ” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР