Тавсия қиламиз

ДИН НАСИҲАТДИР

Мақолалар access_time12-июль 2020, 12:41

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Дин насиҳатдир” деганлари…

#МУАТТАР_СИЙРАТ

Мақолалар access_time19-март 2021, 10:41

ҚУРАЙШЛИКЛАРНИНГ КЕСКИН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ   Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб…

ҒИЙБАТ НИМА ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗЛАРМИ?

Мақолалар access_time19-декабр 2017, 13:48

Айрим кимсалар томонидан ўзгаларга озор беришда тилнинг имконияти катта…

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг илм ҳақида айтган сўзлари

access_time3-август 2020, 00:48 visibility582

Ибн Абдул Барр Ҳилол Варроқдан ривоят қилади:
"Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
"Огоҳ бўлинглар! Энг содиқ гап Аллоҳнинг каломидир. Энг гўзал ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо қилинганларидир.
  Огоҳ бўлинглар! Илм одамларга уларнинг акобирларидан келса, улар яхшиликда бардавом бўлурлар", дер эдилар".

Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
  "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қилиб, "Эй одамлар! Ким Қуръондан сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким меросдан сўрамоқчи бўлса, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким фиқҳдан сўрамоқчи бўлса, Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким мол-дунёдан сўрамоқчи бўлса, менинг олдимга келсин. Аллоҳ мени унга волий ва тақсимловчи қилди", деди".

  Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу дедилар: "Кундузи рўзадор, кечалари қоим бўлиб ибодат қилувчилардан мингтасининг ўлими Аллоҳнинг ҳаром ва ҳалол қилган нарсаларини кўрувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир".


"Таълим ва тарбия" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР