Тавсия қиламиз

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:17

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича…

Билиб туриб қилинган гуноҳ

Мақолалар access_time22-март 2017, 17:23

Уйга ҳалол ризқ топиб бориш керак. Жамиятда тарқаб қолган, қулоққа чалинган…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2018, 19:00

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш…

Ҳадис шарҳи

access_time19-август 2020, 14:37 visibility1588

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда новча ҳам, пакана ҳам, ўта оппоқ ҳам, буғдойранг ҳам эмас эдилар. (Сочлари) жуда жингалак ҳам, ўта силлиқ ҳам эмасди. Қирқ ёшга етганларида Аллоҳ таоло у зотни пайғамбар қилиб юборди. Кейин Маккада ўн йил, Мадинада ўн йил турдилар. Аллоҳ таоло у зотни олтмиш ёшлари аввалида вафот эттирди. Ўшанда соч-соқолларида йигирмата ҳам оқ тола йўқ эди.

Санади саҳиҳ.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли эдилар.  Бироқ бўйлари ўртачадан сал узунроқ эди. Кўрган одам у зотни новча деб таърифламайдиган даражада узунликда, мўътадил ҳолатда бўлган.

У зот алайҳиссалом ўта оқ ҳам, жуда буғдойранг ҳам бўлмаганлар. Балки қизил аралашган оқ рангли (нурли, чароғон юзли) инсон эдилар. Сочлари ўртача эди: африкаликларникидек жуда қўнғироқ, бир-бирининг ичига кирган ҳам, европаликларникига ўхшаб ўта силлиқ, текис ҳам эмасди.

     Қирқ ёшга тўлганларида Аллоҳ таоло у зотга илк ваҳийни нозил қилди. Набий бўлганларидан кейин Маккада ўн уч йил турдилар. Эллик уч ёшларида Мадинага ҳижрат қилдилар.

    Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китобида “Маккада ўн йил турдилар”, дейилган. Бунинг боиси нима?

Бунинг икки хил жавоби бор:

  1. Бу ерда ошкора даъват қилина бошлаган давр кўзда тутилган. Зеро, пайғамбарликнинг аввалги уч йилида одамларни Исломга яширин тарзда чақирилган.
  2. Ровий фақат ўнликни зикр қилган, каср сонни ташлаб кетган (Яъни, “ўн уч” демасдан “ўн” деган. “Аллоҳ таоло у зотни олтмиш ёшлари аввалида вафот эттирди”, деганда ҳам каср ташлаб кетилган, деб қаралади).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам илк ваҳийни қабул қилиб олгач, Макка шаҳрида ўн уч йил, Мадинада ўн йил яшадилар. Олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. Ўшанда соч-соқолларида оқ тола жуда кам: йигирматага ҳам бормасди, тахминан ўн етти-ўн саккиз дона эди. Яъни, у зотда кексалик аломати кўп ҳам зоҳир бўлмаган.

Шамоили Муҳаммадиядан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР