Тавсия қиламиз

Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1-сентябрь куни нишонланади

Мақолалар access_time24-август 2017, 16:35

2017 йил 24 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3241-сон…

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:52

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз…

ЕР КУРРАСИНИ УСТИНГИЗГА ЮКЛАБ ОЛМАНГ

Мақолалар access_time14-январ 2018, 14:26

 Бир тоифа одамлар бор, ҳаёт ҳодисаларидан асабийлашгани асабийлашган.…

иймоннинг мукаммал бўлиши учун амаллар.

access_time4-май 2017, 11:03 visibility1445

Имом Абу Довуд ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар қуйидагилардан иборат: 
 
1. Аллоҳ учун муҳаббат қилиш.  
Кимга ёки нимага муҳаббат қиладиган бўлса, Аллоҳ учун муҳаббат қилган кишигина иймонини мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировга муҳаббат қиладиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юргани учун, Аллоҳга иймони борлиги учун, Аллоҳга ибодат қилиб яшаётгани учун, Аллоҳ учун муҳаббат қилади. Бунга бошқа ғараз, мақсад аралашиб қолса, муҳаббат Аллоҳ учун бўлмай қолади. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни, жамоатни ва шунга ўхшаган нарсаларни яхши кўриш ҳам Аллоҳ учун бўлгандагина муҳаббат эгаси ўз иймонини мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади.  

2. Аллоҳ учун ёмон кўриш.  
Кимни ёки нимани ёмон кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрадиган кишигина иймонини мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировни ёмон кўрадиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юрмагани учун, Аллоҳнинг динига амал қилмагани учун, гуноҳ ишларни қилгани учун ёмон кўради. Бошқа сабабдан ёмон кўриш эса мумкин эмас. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни ёки шунга ўхшаш нарсаларни ҳам Аллоҳ учун, Аллоҳнинг таълимотларига тескари бўлгани учун ёмон кўрган одамгина иймони мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. 

3. Аллоҳ учун бериш. 
Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар киради. Бировга бир яхшилик қилса, Аллоҳ учун, ўша яхшиликдан манфаатдор одам ҳам Аллоҳнинг йўлида юргани учун қилсагина иймони мукаммал бўлиши учун ҳаракат қилган бўлади. Демак, мусулмон одам ўзгаларга моддий ва маънавий атолар бериш пайтида фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб иш тутса, иймони комиллиги учун интилган бўлади.  

4. Аллоҳ учун ман қилиш.  
Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар дохилдир. Бировдан бир нарсани ман қилса, фақат Аллоҳ учун, ўша иш Аллоҳнинг амрига тўғри келмаслиги учун, ўша шахс Аллоҳнинг амрида юрмагани учун бериладиган нарсани ман қилиши керак. 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди.

 Иймоннинг таъмини тотмоқ учун: 
1. Аллоҳни–Робб деб, рози бўлмоқ. 
2. Исломни –дин деб, рози бўлмоқ. 
3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни–Расул деб, рози бўлмоқ керак.  

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун: 
1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ. 
2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ. 
3. Аллоҳ учун бермоқ. 
4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак. 
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».  
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. 

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР