Тавсия қиламиз

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир

Мақолалар access_time10-октябрь 2018, 12:19

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир. Аслида шунинг ўзи мавзуни тушунишга етарли…

ДУО ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-октябрь 2018, 13:25

 Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида «дуо»…

Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди 

Мақолалар access_time10-сентябр 2017, 17:25

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир…

ЭЪТИҚОДГА ДОИР САВОЛ-ЖАВОБЛАР

access_time3-сентябр, 18:32 visibility4224

Савол: Роббинг ким?

Жавоб: Раббим – Аллоҳ.

Савол: Дининг қайси?

Жавоб: Диним – Ислом.

Савол: Китобинг қайси?

Жавоб: Китобим – Қуръони карим.

Савол: Қуръони карим қандай китоб?

Жавоб: Қуръони карим Аллоҳ таоло туширган муқаддас – мўъжиза Китобдир.

Савол: Пайғамбаринг ким?

Жавоб: Пайғамбарим Муҳаммад алайҳиссалом.

Савол: Қибланг қайси?

Жавоб: Қиблам – Каъбатуллоҳ.

Савол: Биз кимнинг умматимиз?

Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматимиз.

Савол: Ҳадис нима?

Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитлари ҳадисдир.

Савол: Энг буюк муҳаддис ким?

Жавоб: Энг буюк муҳаддис Имом Бухорий бобомиз.

Савол: Мазҳабинг қайси?

Жавоб: Имоми Аъзам асос солган ҳанафий мазҳаби.

Савол: Эътиқодинг қайси?

Жавоб: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди.

Савол: Эътиқод борасида қайси имомга эргашамиз?

Жавоб: Эътиқодда Имом Мотуридий бобомиз таълимотига эргашамиз.

Савол: Мотуридия таълимотида мусулмон кишини кофирга чиқариш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, Мотуридия таълимотига кўра, ҳеч бир мусулмонни амалига қараб кофир дейиш мутлақо мумкин эмас.

Савол: Чаҳорёрлар кимлар?

Жавоб: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Али.

Савол: Қачондан бери мусулмонсан?

Жавоб: Ал-Мийсоқдан бери мусулмонман.

Савол: Ал-Мийсоқ нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб, улардан ваъда олган кун.

Савол: Кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Аллоҳ таолони.

Савол: Ундан кейин-чи?

Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни.

Савол: Ундан кейин-чи?

Жавоб: Ота-онамни.

Савол: Ундан кейин-чи?

Жавоб: Барча мўминларни.

Савол: Ота-онани ҳурмат қилишни ким буюрган?

Жавоб: Ота-онани ҳурмат қилишни Аллоҳ таоло буюрган.

Савол: Одамларни ким яратган?

Жавоб: Аллоҳ таоло.

Савол: Нима учун яратган?

Жавоб: Аллоҳга ибодат қилишлари учун.

Савол: Ибодат дегани нима?

Жавоб: Ибодат Аллоҳнинг айтганларини қилиш, қайтарганларидан қайтиш.

Савол: Бизларнинг биринчи отамиз ким?

Жавоб: Одам алайҳиссалом.

Савол: Бизларнинг биринчи онамиз ким?

Жавоб: Момо Ҳавво.

Савол: Биз кимнинг бандасимиз?

Жавоб:Аллоҳ таолонинг бандасимиз.

Савол: Елкамизда кимлар бор?

Жавоб: Икки улуғ фаришта бор.

Савол: Улар нима қиладилар?

Жавоб: Яхши ва ёмон гапларимиз, ишларимизни ёзиб борадилар.

Савол: Савоб нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом буюрган ишларни қилиш.

Савол: Гуноҳ нима?

Жавоб: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом қайтарган ишларни қилиш.

Савол: Ҳалол нима?

Жавоб: Ислом динида тақиқланмаган покиза нарсалар, яхши амаллардир.

Савол: Ҳаром нима?

Жавоб: Ислом динида қатъий тақиқланган амаллардир. Уни қилган киши гуноҳкор бўлади.

Савол: Бизга ким ризқ беради?

Жавоб: Аллоҳ таоло ризқ беради.

Савол: Ризқни қандай топамиз?

Жавоб: Аллоҳ таолодан сўраб, фойдали илму ҳунар ўрганиб, ишлаб топамиз.

Савол: Бизларни ким ўлдиради?

Жавоб: Аллоҳ таоло ўлдиради.

Савол: Бизларни ким тирилтиради?

Жавоб: Аллоҳ таоло тирилтиради.

Савол: Қачон тирилтиради?

Жавоб: Қиёмат куни тирилтиради.

Савол: Нима учун тирилтиради?

Жавоб: Ҳисоб-китоб қилиш учун тирилтиради.

Савол: Ҳисоб-китобдан сўнг нима қилади?

Жавоб: Мўминларни жаннатга, кофирларни дўзахга киритади.

Савол: Иймон калимасини айт-чи?

Жавоб: Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ.

Савол: Маъноси нима?

Жавоб: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг элчисидир.

Савол: Шаҳодат калимасини айт-чи?

Жавоб: Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду  анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ.

Савол: Маноси нима?

Жавоб: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

Савол: Пайғамбаримизга саловат айт-чи?

Жавоб: “Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ”

Яъни: Ё Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат, салом ва баракот йўлла.

 

Эслатма: Муҳтарам ота-оналар! Ушбу сабоқларни ҳар куни бир бор ўргатиб борсангиз, фарзандингиз маънавий жиҳатдан пухта, бузғунчи тоифаларга алданмасдан инсон бўлиб улғаяди. Маънавий комил инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Сизларга омонат берилган фарзандлар тарбиясига бепарво бўлманг.

 

“Энг муҳим, энг қисқа савол-жавоблар” китобидан.

Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР