Тавсия қиламиз

БУЮК ВА МУҚАДДАС ВАТАНИМИЗ – МАДҲИЯСИ

Мақолалар access_time10-декабр 2017, 18:28

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги…

Рамазон Қуръон ойидир.

Мақолалар access_time18-май 2018, 23:59

 Қуръон билан рўза ойи орасидаги мустаҳкам алоқа ва боғлиқликни Рамазоннинг…

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

Мақолалар access_time29-май 2018, 02:43

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?…

НАСИҲАТ

access_time16-сентябр 2020, 21:40 visibility627

 Ҳозирги кун одамларининг ҳолати ажабланарли. Учрашганда кишини ниҳоятда ҳурмат билан қарши олади, ҳол-аҳвол сўрайди, чиройли муомала билан зиёфатлар қилади. Бироқ буларнинг барчасини зоҳирда қилади, холос. Ичи эса адоватга тўлиб ётади. Шунинг учун мажлис тугаши биланоқ ғийбатни бошлаб юборади: "Фалончи одам фожир, чунки соқолини қиради; фалончи соқолини калталатиб юради; фалон кишига нима бўлдики, ҳамиша ажойиб рангли шим кияди; фалончи шариатга хилоф гап гапиради; фалончининг юриши ажойиб, кўриб кулгинг қистайди; фалончи одам шундай беҳаёки, гапидан уялиб кетасан; фалончи киши мутакаббирга ўхшайди, чунки одамлар билан кам гаплашади; фалончи аҳмоқ, чунки гаплашиш маданиятини билмайди; фалончи ҳезалакларга ўхшаб гапиради" ва ҳоказо. Агар унга "Нима учун одамларни ёмонлаб, уларнинг айбларини айтяпсиз?" десангиз, "Нима бўпти? Подшоҳларни ҳам ҳамма ғийбат қилади-ку", дейди.

  Мен бир куни шу хилдаги одамларга қарата: "Қандай бемурувват одам экансиз, ёнида бўлганингизда одамларни мақтайсизлар, уларга лаганбардорлик қиласизлар, йўқлигида эса ғийбат қилиб, ёмонликларини айтасизлар", дедим. Улар менга: "Буни ҳусни хулқ, гўзал муомала дейилади. Аллоҳ таоло ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни: "Сиз буюк хулқ узрасиз", деб мақтаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни юзига (ўзига) ёмонламас эдилар. Худди шунингдек, биз ҳам хафа бўлмасин деб одамларнинг ўзига ёмон гап айтмаймиз", деб жавоб беришди.
  Мен уларга шундай дедим: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни олдида ёмонламаганларидек, ортидан ҳам ғийбат қилмас эдилар. Фақатгина ортидан гапиришда бирор фойда бўлса бундан мустасно. Сизлар эса зоҳирда мақтайсизлар, аммо ичингиз тўла нафрат ва адоват бўлади. Бу нарса ҳусни хулқ эмас, мунофиқлик дейилади".


"Ғийбат ўзи нима?" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР