Тавсия қиламиз

Салом бериш одоблари

Мақолалар access_time16-март 2017, 22:27

Салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, бу одобни ҳам бизларга энг…

ХХVII-Қорилар мусобақаси натижалари эълон қилинди:

Янгиликлар access_time26-апрел 2017, 16:52

МАРҲАМАТ, XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:…

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳига солавот айтиш ҳақида

Мақолалар access_time24-ноябрь 2017, 17:34

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аҳзоб» сурасида: «Албатта, Аллоҳ…

ЎЗ АЙБИНИ БИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 

access_time4-май 2017, 11:53 visibility780

Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўра оладиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни тўғрилаш осон бўлади. Ўз айбини аниқлашнинг тўрт йўли бор: 

1. Кишиларнинг айбларини яхши биладиган шайх ҳузурида таълим олиш. Мазкур шайх айбларни ва уларнинг давосини васф қилиб беради. 

2. Диндор, мухлис ва садоқатли дўст топиш. 

У кузатиб бориб, камчиликларини топади ва хабарини беради. Катта имомлар ва улуғлар шу ишни қилганлар. 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Менга айбларимни ҳадя қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин»‚ дер эди. 

У киши Салмон розияллоҳу анҳудан ўз айби ҳақида сўрар эди. Бир куни унинг олдига келганида: 

«Мендан сенга ўзингга ёқмайдиган нима етди?» деди. 

У айтишдан бош тортди. Умар қаттиқ туриб олди. Шунда: 

«Менга етиб келган хабарга қараганда, бир дастурхонда икки хил хўрак ермишсан. Икки сидра кийим қилиб олиб, бирини кундузи, иккинчисини кечаси киярмишсан», деди. 

«Бундан бошқа нарса етмадими?» деди. 

«Йўқ», деди Салмон. 

«Иккисини тўғриланди деб ҳисоблайвер», деди Умар. 

Умар ибн Хаттоб Ҳузайфадан ҳам доимо: «Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мунофиқлар ҳақидаги сирлари соҳибисан. Менда мунофиқликнинг белгиларидан кўрасанми?» деб сўраб юрарди. 

З. Ўз айбларини билиш учун душманлардан фойдаланиш. 

Душманнинг кўзи энг кичик айбларни ҳам кўради. гоҳида киши уни доим мақтаб юрадиган дўстларидан кўра тирноқ остидан кир ахтарадиган душманидан кўпроқ фойда олиши мумкин. Дўст аяши мумкин, лекин душман аямай гапиради. Шунинг учун душманнинг ҳар бир гапини ҳасадга йўявермаслик керак. Яхшилаб таҳлил қилиб, ундан ўзига фойда олиш ҳаракатида бўлиш лозим. 

4. Одамларга аралашиб, улар ёмон кўрган нарсалардан ҳазар қилсин. 

Мўмин мўминнинг ойнасидир. Бошқаларга қараб, ўзининг айбини топиб олиш қийин эмас.

"Руҳий тарбия" китоби 

Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР