Тавсия қиламиз

Ўйин кулги ақлни юксалтирадиган нарса эмас.

Мақолалар access_time28-сентябр 2017, 13:50

Машойихлар айтадиларки, жамиятнинг аъзолари юксалмаса, халқ юксалмаса, жамият…

КЕЛ, ЭЙ ЯХШИЛИК ТАЛАБГОРИ!

Мақолалар access_time19-июнь 2017, 19:43

Буюк ватандошимиз, машҳур муҳаддис имом Термизий ҳамда Ибн Можалар Абу Ҳурайра…

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН..

Мақолалар access_time3-январ 2018, 20:22

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...  1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак.…

САФАР ОЙИ

access_time20-сентябр 2020, 20:24 visibility728

  Мустабид тузум ўз асоратлари сифатида пайдо бўлган турли бидъатлар, хурофотлар баъзи номақбул ақидаларни ҳам келтириб чиқарди. Одамлар "Сафар" сўзи араб тилида сариқ рангни билдириши, бу ойга ном қўйилган пайтда кун қаттиқ қизиган ва яшил дарахтлар сарғайган бир пайт бўлганини унутдилар. "Рамазон" деган сўз арабча қизиган тош дегани бўлса ҳам, ҳозирги саналарда қаҳратон қиш пайтида ҳам келиши ҳаммамизга маълум. Шунинг учун ойлар ҳақида тўғри тушунчага ва тасаввурга эга бўлишимиз лозим. Сафар ойи қамарий ойларнинг иккинчисидир. Бу ойнинг хусусияти йилнинг бошқа ойлари билан бир хилдир. Унда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа амали солиҳлар Аллоҳнинг ҳузурида бошқа ойлардек қабул қилинади. Бу ойда ҳам маросимлар, никоҳ тўйлар, сафарларни амалга ошириш мумкин. Арабча "Сафар" сўзини ўзбекча сафар-кетиш маъносида тушуниб, бу ойнинг хосиятсиз ой эканлиги тўғрисида баъзи жоҳилларнинг фикрига қўшилиш нотўғридир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳамма ойлар ҳам Аллоҳнинг ойи, ҳамма кунлар ҳам Аллоҳнинг кунидир", деганлар.

"Ҳижрий-Қамарий Тақвим" қўлланмасидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР