Тавсия қиламиз

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА...

Мақолалар access_time20-июль 2017, 18:29

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ДЕГАН МАҚОЛНИНГ ҲАҚИҚИЙ…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2018, 19:00

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш…

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мақолалар access_time18-июнь 2017, 20:01

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига уч киши ёш йигитни олиб келди.…

АЖРАЛИШЛАР ҚАНДАЙ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ?

access_time21-сентябр, 15:34 visibility877

  Агар ажралишлар таъсирини санайдиган бўлсак, қуйидагиларни айтиш мумкин:
  Жамият учун нотўлиқ оилалар сони кўпаяди, оилалараро адоват юзага келади, бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан нафрати пайдо бўлади, фоҳишабозлик ортади, тери-таносил касалликлари кўпаяди, шахснинг ижтимоий фаоллиги сусаяди. Эркаклар учун – ёлғизлик ҳиси ортиши, гиёҳвандлик, ичкиликка берилиш, турли касалликлар. Аёллар учун ёлғизлик ҳиси ортиши, қайта оила қуриш имконияти чеклангани, неврозлар, стресслар, турли хасталиклар, ўз жонига қасд қилиш...
  Аниқланишича, кўп ҳолда ажралиш қурбони аёл бўлади. Ажралиш эркакларга нисбатан аёлларнинг келгуси ҳаётига, болалари тарбиясига, аёл саломатлигига, руҳиятига, уйдагилари билан бўладиган муносабатларига салбий таъсир кўрсатади. Эр-хотинлардан бирининг вафот этиши ёки ажралиш сабабли оилалар нотўлиқ бўлиб қолиши мумкин. Ота ёки онанинг вафот этиши норасида болалар учун жуда оғир фожеа, улкан жудолик. Бундай кун ҳеч кимнинг бошига тушмасин! Шундай ҳолатларда марҳумнинг ҳурмати сақланиб қолади, унга нисбатан ижобий муносабатда бўлинади. Бироқ эр-хотин ажралиши сабаб юзага келган нотўлиқ оилаларда “тирик етим” болалар пайдо бўлади...
  Ажралиш фақатгина оиласини йўқотган эр-хотинга эмас, отасиз қолаётган фарзандларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Аниқланишича, ўз отасига меҳри, ҳурмати етарлича шаклланмаган қиз келажакда оила қурганда турмуш ўртоғига ҳам ҳурматини тўлиқ ифодалай олмайди. Отасиз қолган ўғил болалар ҳам бундан кўп азият чекади, қалби кемтик бўлиб ўсади.
Шу билан бирга, ажралиш келин-куёвлар ота-онаси руҳиятига, саломатлигига, қудалар орасидаги муносабатларга путур етказади. Бунда ҳам куёв томондан кўра келин тараф — унинг ота-онаси кўпроқ жавр чекади.
  Демак, ажралиш ортидан келадиган зарарлар ҳақида мушоҳада юритиб, бирон қарорга келишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўрилса, мана шундай кўнгилсизликлар келиб чиқмайди.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР