Тавсия қиламиз

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:17

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича…

Мусулмон одоби.

Мақолалар access_time27-август 2018, 10:05

Мусулмон одоби. Ҳасан Басрий 20 йил давомида  насроний қўшнисининг…

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир

Мақолалар access_time10-октябрь 2018, 12:19

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир. Аслида шунинг ўзи мавзуни тушунишга етарли…

Шамоили Муҳаммадия, нубувват муҳри

access_time24-сентябр 2020, 15:10 visibility600

Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб бориб, “Эй Расулуллоҳ жияним бетоб”, дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошимни силадилар, ҳақимга барака тилаб дуо қилдилар. Кейин таҳорат олдилар. Мен таҳоратларидан қолган сувни ичиб, орқаларига ўтиб турдим. Шу пайт икки кураклари ўртасидаги муҳрга кўзим тушди. Қарасам, у каклик тухумидек экан”.

Шарҳ: Холаси Соибни олиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борди. Манзилга етгач, у зотга ҳолини арз қилди, “Жияним касал” деди. Шунда Расули акрам алайҳиссалом болага илтифот кўрсатиб, муборак қўллари билан унинг бошини силадилар, илоҳий хайр-барака (- узоқ умр ва саломатлик) тилаб дуо қилдилар. Пайғамбаримиз дуолари мустажоб бўлди. Ривоят қилинишича, Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу тўқсон тўрт ёшида ҳам қадди расо, танаси пишиқ-бақувват эди. Белида ҳеч қандай букурлик бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуолари шарафидан шундай неъматлар билан тақдирлаган.

     Соиб ибн Язид саҳобалар ичида Мадина шаҳрида энг охири вафот этган кишидир. У ҳижрий 91-йилда тўқсон олти ёшида охиратга риҳлат қилган.

     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Соибнинг бошини силаб, ҳақига дуо қилганларидан кейин таҳорат олганлар. Муборак таналаридан оқиб тушган сувни Соиб ичган. Бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тегишли нарсаларни табаррук тутишдир. У зотнинг сочлари, таҳоратдан қолган сувлари, терилари, ҳатто сўлаклари саҳобалар томонидан табаррук билинган. Бу фақат Расули акрамгагина хос хислатдир.

   Соиб розияллоҳу анҳу таҳорат сувини ичиб бўлгач, Пайғамбаримиз орқаларида турган. Уламолар бунинг сабабини икки хил изоҳлашган:

  1. Соиб муҳри нубувват ҳақида эшитган, аммо ҳали кўрмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун уни кўриш истагида у зот орқаларига ўтган.
  2. Унинг бу туриши иттифоқо бўлиб, муҳрни кўришни ният қилмаган, беихтиёр кўзи тушиб қолган.

Нима бўлганда ҳам Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кураклари орасидаги  каклик тухумидек келадиган муҳри нубувватни кўрган.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР