Тавсия қиламиз

СОХТА CАЛАФИЙЛИК ёхуд ваҳҳобийлик фирқаси

Мақолалар access_time28-июль 2019, 09:28

Ушбу оқим таълимоти моҳияти ва ғоявий намоёндаларига нисбат берилган ҳолда…

Замзам суви ва унинг фойдали хусусиятлари

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:31

Замзам суви ва унинг фойдали хусусиятлари   Аллоҳ таолонинг инсон зотига…

ҚУРЪОННИНГ ЖИНЛАРГА ТАЪСИРИ 

Мақолалар access_time3-феврал 2018, 21:29

Аллоҳ таоло жинларни оловдан яратган. Улар инсон кўзига кўринмайди. Шунинг…

Инсон авратини очиб юриши, унга Аллоҳнинг газаби тушаётганининг белгисидир

access_time26-сентябр, 14:32 visibility1258

Исломда аёллар эркаклар каби жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб эълон қилинди, аёлларга хос баъзи масалаларда эса ҳатто эркаклардан юқорироқ қўйилди, уларнинг аёллигига, нозик хилқатига муносиб бўлмаган ҳар қандай ишлардан озод қилиб, юксак мақомларга кўтарилди.

    Аллоҳ таоло кўпгина ўринларда баъзи аёлларга эркакларга насиб қилмаган буюк мартабаларни насиб қилди. Ҳарамни илк бор маскан қилган инсон ҳам аёл киши – Ҳожар онамиз бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Исломни қабул килган илк инсон ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом билан илк бор жамоат бўлиб намоз ўқиган инсон ҳам аёл киши – Хадича онамиз розияллоҳу анҳо бўлдилар. Ислом учун биринчи бўлиб қон тўккан, шаҳид бўлган инсон ҳам аёл киши – Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумонинг оналари Сумайя розияллоҳу анҳо бўлдилар. Қуръонда ҳажм бўйича учинчи сура Нисо, яъни Аёллар деб номланди. Ҳажжатул вадоъда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрларидаги энг муҳим хутбалардан бири бўлса, ана шу хутбаларида «Сизларга аёлларга яхшилик қилишни буюраман», деб уч марта таъкидладилар. Ислом дини эрини рози қилган, ҳаромдан ўзини тийган, беш маҳал намозини ўқиган аёлларга жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кириш имтиёзини берди, бу имтиёз эркакларга берилмади. Биз Исломнинг аёлларга бундай юксак эҳтироми ҳақида узоқ сўзлашимиз мумкин.

Буни қарангки, Ислом дини инсонга, хусусан аёлга ана шундай ҳуқуқлар, имтиёзлар берган бўлса, энди бугунги кунга келиб, бутун дунёнинг пешқадам мамлакатлари, инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ўзини бошқаларга раҳбар санаётган, пешқадамликка даъво қилаётган давлатлар аёлнинг ҳақ-ҳуқуқини кўтараман деб, уларни ерга уриб қўймоқда. У эса уларнинг Ислом қаршисида қанчалик ожиз эканини кўрсатади.

Аёлни эркак билан тенг даражага қўяман дейишнинг ўзи аёлга нисбатан зулмдир. Чунки аёл ҳеч қачон эркакка тенг бўла олмайди, чунки у эркак эмас, аёл бўлиб яралди, унинг ўзига хос хусусиятлари бор, жисмоний хусусиятлари бор, руҳияти бор, феъли бор, ҳиссиёти бор. Шу боис илоҳий шариат эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўзига хос ҳаддини белгилаб берди. Афсуски, бу неъматдан бенасиб тузумлар аёлни эркакка тенг қиламан деб, беҳуда уриниб келмоқда. Бу уриниш тарихда кўп бўлган, ҳозир ҳам бўляпти. Бироқ бу аёлга нисбатан зулмдир, энг катта хатодир. Аёлни ўз ўрни бор, уни ўша ўрнига қўйиш керак. Аёл ўша ўзининг ўрнида баъзан эркакдан пешқадам бўлади. Ислом тарихида илмда машҳур бўлган аёллар бор, фатвода машҳур бўлган аёллар бор. Аёлнинг ўрни шундай юқори экан, буни асло ва асло инкор қила олмаймиз.

Биродарлар, шунинг учун айтамизки, аёл кишининг авратинги очиб юриши бугунги кунда «маданият» белгиси сифатида қабул қилиняпти. Дунё миқёсида «гўзаллик конкурси» уюштириб, аёлнинг яланғоч танасини саҳнага олиб чиқиб, уни турли мезонлар бўйича баҳолаш маданиятнинг бир урфи бўлиб боряпти. Энг ёмони мана шу, азизлар. Ваҳоланки аёл кишининг яланғоч бўлиши бир томондан унинг қулликни ихтиёр қилиши бўлса, иккинчи томондан Аллоҳ таолонинг унга ғазабини тушаётганининг белгисидир.

Ҳазрати Одам ато билан Ҳавво онамиз Аллоҳнинг тақиқини бузиб, гуноҳ қилиб қўйган эдилар. Жаннатдаги бир неъматдан ейиш ман қилинган эди, аммо шайтон васваса қилди, аёл киши ўртага тушди, ҳазрати Одам аёлларига таслим бўлиб, ўша неъматдан тановул қилиб қўйдилар. Шунда нима бўлди? Аллоҳнинг қаҳри келди, Аллоҳнинг ғазаби келди. Шунда уларнинг аврати очилиб қолди. Демак, авратнинг очилиши Аллоҳнинг ғазаби, қаҳрининг аломати экан. Шунинг учун айтамизки, аёл киши авратини очиб юрса, унга Аллоҳ таолонинг ғазаби тушаётганлигининг белгисидир. Буни енгил санаб бўлмайди. Мана шу илоҳий ҳикматни, ҳақиқатни билмаган, ҳақ диндан мосуво бўлган, бехабар бўлган, ғафлатда қолаётган инсоният бугун аёлларнинг авратини очишни маданият дейиш даражасига тушиб қолди. Шўрлик аёллар ҳаммаёғини очиб, ярим яланғоч бўлиб юришибди. Бунинг устига, на шарм-ҳаёси, на ибоси, на иффати бор бу аёллар рўмолли аёлларни муҳокама қилаётганига нима дейсиз? Куйиб кетасиз! «Ўзинг кимсану, кимни муҳокама қиляпсан?» дейсиз. Ўзи қип яланғоч, турмуш қурмаган, юлдузликни даъво қилади, аммо рўмол ўраган аёлларни муҳокама қилиб, таҳқир қиляпти, масхара қиляпти. Аҳвол шу даражага бориб қолди. Аллоҳ сақласин. Албатта, бундан қаттиқ парҳез қилишимиз керак.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термзий ҳафизаҳуллоҳ

Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР