Тавсия қиламиз

Она нидоси! (Жуда таъсирли)

Мақолалар access_time5-сентябр 2019, 10:11

Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар,…

ХХVII-Қорилар мусобақаси гўзал Қуръон тиловати билан бошланди.

Янгиликлар access_time26-апрел 2017, 16:24

Озгина муддат Қуръон тинглаш кайфиятингизнинг энг яхши ҳолатга кўтаради.…

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мақолалар access_time19-апрел 2017, 21:02

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Саъд…

ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАКОТИ

access_time8-октябрь, 15:12 visibility412

Ердан чиққан нарсалардан, агар уни оқин сув ёки ёмғир суғорган бўлса, ушр берилади.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади.

У кишининг ҳужжатлари:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар», деган (Бақара сураси, 267-оят).

У Зот бирини айтиб, иккинчисини қўймаган. Бир зироат маҳсулотини бошқасидан ажратмаган.

Аллоҳ таоло яна:

«Йиғим-терим куни ҳақини беринглар», деган (Анъом сураси, 141-оят).

   Ушбу оятнинг аввалида Аллоҳ таоло боғу-роғларни, хурмони, зироатни, зайтунни ва анорни зикр қила туриб, кейин инфоқ қилишга амр этган.

Солим ибн Абдуллоҳ отаси розияллоҳу анудан  ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осмон, булоқлар ёки ёмғир билан суғорилганлардан ушр, сув қуйиб суғорганлардан ушрнинг ярми», дедилар».

Бухорий ва «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

 Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари далил томонидан ҳам ақл томонидан ҳам, мантиқ томонидан ҳам, воқелик томонидан ҳам қадимдаю ҳозирда ҳам кўпчилик уламолар томонидан қўллаб-қувватланган. Барча зироат маҳсулотларидан закот бериш зарурлиги таъкидланган.

Илло, ўтинга ўхшаш нарсада ушр йўқ.

Яъни ердан чиққан нарсалардан ерга ишлов бериш билан ўстирилмайдиганларида, хусусан, ўтинга ўхшаган нарсаларда ушр йўқ. Бунга қамиш, ўт-ўлан ва шунга ўхшаш нарсалар киради.

Агар катта пақир ёки чархпалак ила суғорилса, ушрнинг ярми берилади. Бунга зироат учун қилинган харажат чиқариб ташланмайди.

Бу ҳукмларнинг далили ҳадиси шарифда келган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан – ушр (ўндан бири), сув чиқарувчи ҳайвон ила суғорилгандан – ушрнинг ярми», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Осмон, анҳорлар, булоқлар ёки томиридан сув ичганларидан – ушр. Сув чиқарувчи ҳайвонлар ва сув чиқарувчи асбоблар ила суғорилганлардан – ушрнинг ярми», дейилган.  

«Кифоя» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР