Тавсия қиламиз

ИЁС ИБН САЛАМА ҚИССАСИ

Мақолалар access_time14-сентябр 2017, 13:39

Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади:  "Умар ибн…

Ҳайит намози қуйидагича ўқилади

Мақолалар access_time4-июнь 2019, 23:06

   Имом домла ифтитоҳ (намозни очувчи) такбири – “Аллоҳу…

Масжидларни ким обод қилади?

Мақолалар access_time11-январ 2019, 11:49

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган,…

Ким хизмат қилса унга ҳам хизмат қилинади

access_time10-октябрь, 13:43 visibility309

Биродарлар, ҳар бир яхшиликнинг мукофоти олинади, ҳеч кимнинг яхшилиги мукофотсиз қолиб кетмаган. Хизмат қилган одам самарасини кўради. Мана, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломга ўн йил садоқат билан хизмат қилдилар. Бунинг мукофоти қандай бўлди? Мукофоти – Анас ибн Моликка ҳам худди шундай иззат-икром бўлган. Бу хизматнинг энг катта мукофоти қандай бўлганини Анас ибн Моликнинг ўзлари айтганлар. У киши Пайғамбар алайҳиссаломдан 20 ёшларида жудо бўлганларидан кейин сал кам бир аср яшаганлар, 100 ёшга кирганлар. Аммо ана шу салкам бир аср давомида «Бирон туним йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмаган бўлсам» деб, йиғлаб юборганлар. Демак, Анас ибн Молик ҳар куни кечаси тушларида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрганлар.

Хадича онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бор мол-дунёларини сарфладилар, аямадилар. Вафот қилаётганларида, дардлари ҳаддан ортиб, жонлари халқумга яқинлашаётган маҳалда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақириб, «Сиздан иккита ўтинчим бор. Биринчи ўтинчим – кенжа қизимиз Фотимани Қурайшнинг аёлларига хўрлатиб қўйманг. Иккинчи ўтинчим – қабрнинг зулматидан қўрқяпман. Вафот қилсам, муборак ридоингизни менга кафан қилиб беринг» деб, йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам йиғлаб юбордилар. Ахир Хадича онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, Исломга хизматлари жуда катта бўлган. Хадича онамизнинг жони узилгач, бироздан кейин Жаброил алайҳиссалом келдилар. Қўлларида жаннатдан келтирилган бир кафан. «Ассаламу алайкум, эй Муҳаммад! Мана бу Хадичага жаннатдан кафанлик. Хадича бизнинг йўлимизга мол-дунёсини аямади, умрини аямади, зеҳнини аямади. Биз ҳам уни мукофотлаб, жаннатдан кафан келтирдик», дедилар. Шунинг учун ҳазрати Хадича онамиз иккита кафан билан кафанланганлар. Биринчиси –жаннат кафанидан олдин турадиган маҳрам кафани. Пайғамбар алайҳиссалом Хадича онамизни ўзларининг муборак ридои шарифлари билан кафанлашни буюрдилар. Унинг устидан жаннат кафани билан кафанландилар. Ҳазрати Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо шу ҳолатда дафн қилиндилар.

Бу буюк аёлнинг бу дунёдаги хотимаси ана шундай гўзал, ҳавас қиларли бўлган, чунки хизматлари беқиёс бўлган, биродарлар. Аёлларнинг ўрни борасида гапирадиган бўлсак, бошқа жуда кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин.

Аёл киши илмли бўлса, фарзандини осонгина илмли қилиб қўяр экан. Шунинг учун динимиз аёлларга илми беришга, ўқитишга тарғиб қилган. Аёл илмли бўлса, она илмли бўлса, бутун уммат илмли бўлади. Фараз қилинг, бир ўғлингиз, бир қизингиз бор. Бирини ўқитишга имконингиз етади. Шу ҳолатда қизингизни ўқитинг, чунки қиз илмли бўлса, бутун уммат илмли бўлади. Қиз бола ёшлигидан она билан бирга бўлади, онаси ўйнаб-кулиб боласини ўқитиб қўяди. Шунинг учун аёлларимизни илмли қилишга ҳаракат қилайлик, фарзандимиз ўз-ўзидан илмли бўлиб қолади, биродарлар. Аёлларни ўқитиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, у зотнинг тавсияларида баён қилиб берилган. Мусулмон эркакка илм олиш қандай фарз қилинган бўлса, мусулмон аёлга ҳам худди шундай фарз қилинган.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР