Тавсия қиламиз

МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

Мақолалар access_time27-апрел 2018, 14:48

Дастлаб Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш билан…

ИХТИЁРИЙ САДАҚА ҲАҚИДА

Мақолалар access_time31-октябрь 2017, 14:27

Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги…

Биродарлик ҳақлари

Мақолалар access_time6-феврал, 17:50

Болалигимда отам менга мусулмонни мусулмонда 30 та ҳаққи борлигини гапириб…

РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ

access_time18-октябрь 2020, 16:11 visibility845

Робиъул аввал ойининг 12-кечаси, баъзи манбаларда 9-кечаси Мавлидун-Набий кечасидир. Олам фахри Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кечада туғилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган санани тарихчиларнинг кўпчилиги 571 йил деб таъкидлашади. 
Кўпчилик Ислом уламолари мана шу кунни, яъни рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанбага ўтар кечасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунлари деб иттифоқ қилганлар.
    Умуман олганда кўпчилик Ислом уламоларининг иттифоқ қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари 571 йил, душанба, рабиъул аввал ойининг 12-кунига тўғри келади. 
Турк олими Умар Ризо Дўғрул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари хусусидаги уламолар ихтилофига шундай муносабат билдиради: 
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг хотирини ёд этишни истаган ҳар бир мусулмон бунинг учун аниқ бир кунни танлаш шарт эмас. У Зотнинг шахсиятига  ҳурмат-эҳтиромни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди. Бу нарса у зоти муборакка энг самимий ришталар билан боғланиш ва унинг руҳини яшатиш орқали амалга ошириши мумкин. 
Шу сабабдан саодат асри мусулмонлари биз муборак деб билган кунлардан бирортасини ҳисоб-китоб қилмадилар, бунга кўп аҳамият бермадилар ҳам. Чунки мусулмон учун муборак бўлмаган бирор кун ва бирор соат йўқ. Ҳар кунини, ҳар соатини мусулмончасига, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ва истаганларидек ўтказган инсон орзу қилган савоб-баракотни топади.

“Ҳижрий тақвим 20-21”дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР