Тавсия қиламиз

УМРАГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

Мақолалар access_time19-январ, 11:25

  Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати…

Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи

Мақолалар access_time24-август 2019, 17:37

      Баъзи улуғларимизнинг айтишича, биз дўстмиз деб мақтанган…

ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲУКМЛАР

Мақолалар access_time29-июль 2020, 12:51

  Қурбонлик қилиш Имоми Aъзам ва Имом Муҳаммадга кўра, вожиб, Имом…

РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саломимга алик олмаяптилар!

access_time25-октябрь 2020, 15:31 visibility420

Димашқнинг улуғларидан Бадруддин Ҳасаний роҳимаҳуллоҳ бир куни ташаҳҳудда одатлардан ташқари анча узоқ ўтириб қолибдилар. Салом берганларидан кейин баъзи бир аҳбоблари «Ҳазрат, ташаҳҳудда бунча кўп қолиб кетдингиз?» деб сўрабдилар. Шунда ҳазрат: «Ташаҳҳудда «Ассаламу алайка, айюҳан-набий ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ»ни айтганимда шу сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жавоб келмади», дебдилар. Демак, ҳар сафар ташаҳҳудда у кишининг саломларига жавоб келар экан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам алик олар эканлар. Бу сафар эса саломга алик бермаптилар. «Шунинг учун то у зот саломимга алик олмагунларича ўша жумлани қайтаравердим, саломимни такрор-такрор беравердим. Охири саломимга жавоб келгандан кейингина намоздан чиқдим», дебдилар. Шунда шогирдлари «Ҳазрат, сиз ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрасизми?» дейишибди. У зот ҳайрон бўлиб, «Бу нима деганларинг? Сизлар кўрмайсизларми?» дебдилар. «Йўқ, биз кўрмаймиз» дейишса, «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ! Агар бизнинг кўзларимиз бир лаҳза бўлса у зотдан маҳжум бўлса, яъни тўсилса, жонимиз чиқиб кетсин», деган эканлар ҳазрат.

Хулоса шуки, ҳар доим намозда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саломларимизга алик оладиган даражада салом беришимиз керак экан. Мана шу даражада бўлсак, у зотга ҳақиқий эргашган, у зотга чинакам муҳаббат қўйган бўламиз, иншааллоҳ карим. Ана шунда фитналарга, ёмон ахлоқларга ўрин қолмайди.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР