Тавсия қиламиз

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

Бугунги кунда ўзини ўзи портлатаётган, «Жиҳод қиламан, шаҳид бўламан» дейдиганларга раддия.

Мақолалар access_time22-феврал 2018, 07:27

#Раддия Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу…

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИДИР

Мақолалар access_time16-ноябрь 2017, 19:28

«Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни,…

АТМОСФЕРА ҚАТЛАМЛАРИ

access_time26-октябрь 2020, 16:46 visibility1207

Коинот ҳақида Қуръон оятларида хабар берилган далиллардан бири - осмоннинг етти қатламдан ташкил этилганлигидир.

У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра само сари «турди-да», уни етти қават осмондан иборат қилиб қўйди. У барча нарсани билувчи (доно)дир. («Бақара» сураси, 29-оят)

Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратишни) қасд этди. Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) ишни (вазифасини) ваҳий қилди. («Фуссилат» сураси, 11-12-оятлар)

Қуръоннинг бир қанча оятларида учрайдиган «осмонлар» сўзи ернинг юқорисидаги осмонга ҳамда бутун коинотга нисбатан ишлатилган. Мазкур сўзнинг берилган бу маъносидан шу нарсани англаш мумкинки, Ернинг осмони ёки атмосфераси етти қатлам қилиб яратилган. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда шу нарса маълумки, бизнинг дунёимизнинг атмосфераси бирбирининг устида ётувчи турли қатламлардан иборат. Кимёвий таркиблар ёки ҳаво температура мезонларига асосланган таърифлар Ер атмосферасининг етти қатламдан иборат эканлигини таъкидлайди. «Чекли нозик Тўр модели» (об-ҳаво ҳолатларини 48 соат учун аниқлаб берадиган атмосфера модели) га кўра атмосферанинг ҳам етти қатлами бор. Замонавий геологик таърифларга кўра, атмосферанинг етти қатлами қуйидагилардан иборат: Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари.

1. Тропосфера

2. Стратосфера.

3. Мезосфера.

4. Термосфера

5. Эгзосфера.

6. Ионосфера.

7. Магнитосфера.

Қуръондаги «Фуссилат» сурасининг 12-оятида «(У) ҳар бир осмонга (унга буюрилган) ишни (вазифасини) ваҳий қилди,» деб таъкидланади. Бошқа сўзлар билан айтганда, Аллоҳ ҳар бир осмонга ўз бурчини, мажбуриятини юклаганини маълум қилади. Шубҳасиз, кейинроқ бериладиган бўлимларда кўрсатиб ўтилгандек, бу қатламларнинг ҳар бири Ер юзидаги инсоният ва барча жонзотларнинг яшаши учун жуда муҳим вазифани ўтайди. Ҳар бир қатламнинг ёмғирни шакллантиришдан тортиб токи зарарли нурларнинг олдини олиш, радиотўлқинларни акс эттиришдан тортиб токи метеоритлар ҳалокатли оқибатларининг олдини олишдек ўзига хос функциялари бор.

Қуйида қайд этилган оятлар атмосфера етти қатламининг кўриниши ҳақида бизга маълумот беради:

Кўрмадингизми, Аллоҳ етти осмонни қандай қаватма-қават қилиб яратди. («Нуҳ» сураси, 15-оят)

(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдир, ... . («Мулк» сураси, 3-оят)

      Бу оятларда ўзбек тилига «қаватма-қават, қатмақат» деб таржима қилинган «тибаақ» арабча сўзи «қатлам, мос қоплама ёки бирор нарса учун жилд» маъноларини англатади ва бу юқоридаги қатлам қуйироқдагисига қандай мувофиқ мослаштирилганлигига урғу беради. Ушбу сўз бу ерда ҳам кўплик шаклида ишлатилган. Осмоннинг оятда қатма-қат деб тасвирланганлиги, шубҳасиз, атмосфера ҳақида билдирилган жуда мукаммал иборадир. XX аср технологияларисиз кашф қилишнинг имкони бўлмаган бу ҳақиқатлар ҳақида 1400 йил муқаддам Қуръони Каримда муфассал хабар берилиши улкан бир мўъжизадир.

Ҳорун Яҳё “Аллоҳнинг Қуръондаги мўъжизалари” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР